RU

Последние новости

06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  0 01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  4 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  8 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  0 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  1 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  5 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  8 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  3 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  7 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  17 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  64

Финал баҳсидаги пенальтилар сериясида "Шўртан" ғолиб чиқди (тўлиқ шарҳ) Новости

Финал баҳсидаги пенальтилар сериясида "Шўртан" ғолиб чиқди (тўлиқ шарҳ)

Бугун ЎФФ сунъий майдонида ПФЛ кубогининг сўнгги финал баҳси бўлиб ўтди.
Унда юқорида айтиб ўтилганидек воҳанинг икки жамоаси майдонга чиқишди.

Ўйиннинг биринчи хавфли ҳужумни ғузорликлар ташкил этишди.Самандар Шодмоновнинг зарбаси дарвоза тўсини ёнидан ўтиб кетди. Шоҳруҳ Достонов ҳужум ташкил этишда ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди. 30 дақиқада Элдор Бойматовнинг кучли зарбаси тўсинга тегиб майдонга қайтди. Биринчи бўлимда жамоалар кўплаб ҳужумлар ташкил этсада,  ҳеч бир дарвозани аниқ нишонга олишга эришмади.

Иккинчи бўлим голларга бой бўлди. Дастлабки ҳужумлардан бирида "Машъал" ҳужумчилари жарима майдончаси ичига кириб боришга тўхтатиб қолинди. Жарима зарбасини эса Ғиёсжон Комилов моҳирлик билан дарвозага жойлаб қўйди. Шундан сўнг ҳужумлар ташкил этиш "Шўртан"га ўтди. 72 дақиқада Суҳроб Бердиев жарима майдончаси ичида тўхтатиб қолинди ва ҳакам пенальти белгилади. 11 метрлик нуқтадан Карпенко унумли фойдаланди. 78 дақиқада Карпенконинг бурчак зарбасидан сўнг Полвонов боши билан дарвозани ишғол этди. Кетма-кет ҳужумларни самарасиз якунлаган "газчилар" сўнгги жарима зарбасига эга бўлди. Марказга белгиланган жаримани дарвозабон Ботир Носиров ижро этди ва тўп тўғри Жўраев устидан ўтиб дарвозага бориб тушди. Сўнгги дақиқада мағлубиятдан қутилиб қолган вакилларимиз пенальтилар сериясига ўтишди.

Пенальтилар сериясида Владислав Иванов ва Зоҳир Қўзибоев адашди. Ғузорликлар эса барча зарбаларни аниқ амалга оширди.

ПФЛ кубогининг амалдаги соҳиби "Машъал" финалда "Шўртан"га имкониятни бой берди.

ПФЛ Кубоги -2015. Финал

«Машъал» (Мубoрaк) – «Шўртан» (Ғузор) – 2:2. 2:4 – пенальтилар серияси.


Ҳакамлар: И. Гармашев (Тошкент) – 8,0, Н. Анфиногенов (Тошкент) – 8,1, С. Абдурахмонов (Тошкент) – 8,1, А. Рисқуллаев (Тошкент) - 8
Назоратчи: И. Мустафин (Тошкент)

«Машъал»: 30. Б. Носиров, 18. И. Бобохонов, 5. И. Комилов, 6. Қ. Баходиров, 7. Д. Жиямурадов (10. Ж. Хасанов, 86), 24. С. Рахматуллаев (20. Ш. Файзиев, 86), 14. З. Тураев, 8. А. Омонов (23. В. Иванов, 76), 17. А. Набиев (11. Х. Муртазоев, 76), 26. З. Қўзибоев, 41. Ш. Достонов.

«Шўртан»: 79. Т. Жўраев, 5. А. Аликулов (15. Х. Ғофуров, 46), 7. В. Карпенко, 8. С. Шодмонов (6. М. Раджабов, 61), 11. З. Полвонов, 13. Р. Агзамов, 17. М. Камолов (10. В. Клишин, 53), 18. Э. Бойматов, 19. С. Бердиев, 22. Л. Убайдуллаев, 44. Д. Станоевич.

Голлар: Ғ. Комилов (48), В. Карпенко (72,  пенальти), З. Полвонов (78), Б. Носиров (90+5).

Огоҳлантиришлар: Д. Жиямурадов (45+1), Ғ. Комилов 959), Р. Агзамов (90+2), Т. Жураев (90+3).

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика