RU

Последние новости

21:38Миржалол Қосимов: "Охирги тур олдидан ҳеч нарса маълум эмас эди. Шу сабабли деярли асосий таркибни майдонга туширдик"  1 21:24Амалдаги чемпион ва кубок соҳиби Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичида қолиб кетди  10 21:02Ўзбекистон Кубоги. "Насаф" "Пахтакор"га мағлуб бўлиб, гуруҳда қолиб кетди. "Лочин" бу сафар "Сурхон"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  164 19:57"Рома" асосий футболчиси билан шартномани узайтиришга уриниб кўради  1 19:33​Санчодан уятли кўрсаткич  0 19:10Расман: Максим Шацких – "Андижон" бош мураббийи, Виталий Шпанюк – жамоанинг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи  22 18:53Футзал бўйича Ўзбекистон Кубоги. "Оил Стар" ва БМБ финалда тўқнаш келадиган бўлди  1 17:37"ЎзСҚБ кўплаб вазиятлар яратди, бизнинг йигитлар туриб бера олишди" — Рустам Умаров  1 17:16"Арсенал" АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  0 16:30Ўзбекистон Кубоги. 3-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Сурхон" ва "Шўртан" 1 нафардан йўқотишга эга  0 16:15"Манчестер Сити" ва Абдуқодир Ҳусанов 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  18 15:58Ўзбекистон Кубогида нима гап?  8 15:48Ўзбекистоннинг БАА ҳамда Қатарга қарши учрашувлари учун ҳакамлар тайинланди  21 15:48Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" 9:0 ҳисобида ютгани фойдасизми? "Насаф" 1:0 ҳисобида ютса, кейинги босқичга чиқадими?   12 15:31"Футбол олами". Водий дербисида "Нефтчи"да ғалаба, "Пахтакор"да 6:0, Қаршида жанговар дуранг ёхуд 9-тур ҳақида батафсил  0

Финал-2021. "20 йилдан сўнг одамлар ОЧЛга йўлланма олган жамоани эмас, кубок қўлга киритган клубни эслашади" - "Пахтакор" вакиллари иштирокидаги матбуот анжумани Новости

Финал-2021. "20 йилдан сўнг одамлар ОЧЛга йўлланма олган жамоани эмас, кубок қўлга киритган клубни эслашади" - "Пахтакор" вакиллари иштирокидаги матбуот анжумани

2021 йилги Ўзбекистон кубоги финалидан олдин "Пахтакор" вакиллари иштирокидаги ўйинолди матбуот анжумани бўлиб ўтди.





"Хайрли кеч. Ўзбекистон кубоги финалида бизни қийин ўйин кутмоқда. Мусобақани ҳал қилувчи ўйин билан барчани табриклайман. Биз финалга етиб келганимиздан хурсандмиз. Лекин бундан ғурурланиш билан иш битмайди. Майдонда том маънода жанг қилиб вазифани бажаришимиз керак",- дейди Питер Хюистра.

Хожимат Эркинов
- Кубок финалига етиб келганимиздан хурсандмиз. Мусобақа битта баҳсдан иборат бўлгани учун ҳар бир учрашув қийн ўтди. Финалга тайёрмиз. Стадионга келиб мухлислар қўллаб қувватласа ғалабага ҳисса қўшишган бўларди.

Достон Ҳамдамов - Бу кунни интизорлик билан кутдик. Барча йигитларнинг кайфияти ўзгача. Мухлисларни хурсанд қилиб кубокни қўлга киритамиз, деб ўйлайман. Футболни мухлислар учун ўйнаймиз.

- Финал олдидан икки жамоада ҳам йўқотиш бор. Айни пайтда таркиб жиҳатдан имкониятлар тенг. Қайси фактор эвазига "Насаф"ни ютмоқчисиз?

- Рақиб жамоа ҳақидаги йўқотишларни эмас, ўз жамоамдаги вазият ҳақида гапирмоқчиман. Драган Черан ва Шерзод Аъзамов бизга ёрдам бера олмайди. Улар жамоамиз етакчилари. Бу икки футболчисиз осон бўлмайди. Лекин уларнинг ўрнида ҳаракат қиладиган ёш ва маҳоратли футолчиларимиз бор. Эртанги баҳсда улар жамоадошларини ўрнини билинтирмасликка ҳаракат қилишади. Босимдан ташқари куч ҳам керак.

- Мотивация ҳақида гапирдингиз. "Насаф"да кубок финалини ютиш орқали ОЧЛга йўлланма олиш имконияти бор. "Пахтакор" бу вазифани бажариб бўлган. Шогирдларингизни қандай руҳлантирмоқчисиз?
- Эртанги баҳс биз учун ҳам муҳим. 2021 йилги кубок финали ва мавсумнинг охирги ўйини бўлиб ўтади. "Пахтакор" учун мавсумни соврин билан якунлаш 20 йилдан кейин мухлислар 2020 йилда қайси жамоа кубокда ютганини кўради. ОЧЛга йўлланма қўлга киритганига қарамайди. Кубокни ютмаган футболчилар учун ҳам имконият. Боримизни бериб ҳаракат қиламиз. Мисол учун Хожиматни оладиган бўлсак, ундан 20 йилдан кейин кимдир нечи маротаба кубокни ютгансан, деб сўрайди. Шу боис ҳам майдонда астойдил интилади. Бор салоҳиятини ишга солади.

- "Пахтакор" кубокда ютадиган бўлса, рағбатлантириш ваъда қилинганми?
- Биласизми, финал учрашуви олдидан турли бонуслар ҳақида гапириш кўп муҳим аҳамиятга эга эмас. Ёш футболчи қай тариқа ўзимни кўрсатман дейди. Футболчилар майдонда ўз ишларини қилишади, футболчилар руҳланиб бўлишган. Ҳар бир учрашувда ғалаба қозониш муҳим. Шу боис менда ортиқча қийинчилик бўлгани йўқ.

- 20 йилдан кейин ўзбек халқи сизни соврин ютган мураббий ёки футболимизни ривожлантирган инсон сифатида эслашларини истайсизми? Қайси бирини танлайсиз?
- Мен учун мураббий сифатида биринчи галда турли совринларни қўлга киритиш ва бу орқали ривожланади Футболда ғалаба қозониш учун ўйнашади. Машғулотларда ҳам ютишга эътибор қаратишади. Мураббий сифатида совринлар ютиш ўзгача руҳий беради.

- Эртанги финал кейинги тақдирингизга таъсир қилиши мумкинми?
- Мен айни пайтда Ўзбекистондаги 5 мавсумни ўтказдим. Худди шу таркиб билан ишни бирга давом эттирямз. Ишлар тўлиқ қониқтирмоқда. Мавсум якунлангач алоҳида ишлаб оламзи. Ўзимга қолса Ўзбекистонда фаолият олиб бориш ёқмоқда. Бутун фаолиятим давомида Пахтакор мухлисларини ҳар ерда учратаман. Охирги икки йил анча қийин кечди. Пандемия шароитида стадионга келишяпти, уларга раҳмат айтаман. Эртага ҳам кўплаб мухлислар келишини кутмоқдаман.

- Сизга бошқа клублардан таклифлар борми?
Ҳожимат Эркинов: - Клуб билади, ҳали айтишмади. Кубок финалидан кейин келажак ҳақида гаплашамиз. Ўзимга қолса Россияга борган бўлар эдим. Шу орқали кучли жамоага кетишни истайман.







Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика