RU

Последние новости

16:22Месси гол урилмаган пенальтилар сони бўйича Роналдуга яқинлашиб олди  1 16:10Про лига. "Локомотив" – "Олимпик-MobiUz". Таркиблар маълум  0 15:39"Насаф" аламли тарзда мағлубиятга учраган муҳташам "Қирол Абдуллоҳ" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  2 15:05"Реал" умидли ҳимоячи билан шартномани узайтирди  0 14:38"Арсенал" "Атлетик" билан ўйинда икки асосий ўйинчисидан фойдалана олмайди  3 14:04Лизаразю "Ал Насср"га трансфер бўлган Команни танқид қилди  3 13:35Беллингем ва Камавинга "Реал"нинг ЕЧЛ учун қайдномасига киритилган ҳамда "Қайрат"га қарши ўйнаши мумкин  1 13:08Гвардиола мураббий сифатида топ-лигалардаги 600-ўйинида қатнашди. Ғалабалар фоизи сизни ҳайратда қолдиради  9 12:40"Насаф"нинг халқаро майдондаги мағлубиятли серияси давом этмоқда  14 12:20Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли"нинг мағлубиятсиз серияси 19 та ўйинга етди  2 11:56"Насаф"нинг асосий ҳимоячиси "Ал Ҳилол"га қарши ўйнай олмайди  7 11:38Гол ўтказмаган посбон, "Нефтчи"ни ютган мураббий ва 30 ёшли легионер — Суперлигада 21-турнинг энг яхшилари​  3 11:20Дориев, Норчаев, Яшин, Йўлдошев ва бошқалар... Суперлига 21-тур рамзий терма жамоаси  2 11:04Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиёнинг номдор жамоасига қарши баҳс олиб боради  0 10:38Жаҳон чемпиони 31 ёшида фаолиятини якунлади  5

Филиппин - Ўзбекистон учрашуви Бокаю Сити шаҳрида бўлиб ўтади Новости

Филиппин - Ўзбекистон учрашуви Бокаю Сити шаҳрида бўлиб ўтади

Самвел Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 6 сентябрь куни тонгда Жаҳон чемпионати-2018 иккинчи саралаш босқичи, 4-тури доирасидаги Филиппинга қарши ўйинни ўтказиш учун чартер рейс билан Манилага учиб кетди.

Филиппин пойтахтига йўл олиш олдидан жамоа тўртинчи ва бешинчи сентябрь кунларида Тошкентдаги “Жар” стадионида машғулотлар ўтказди.

Ўзбекистон терма жамоасининг Яманга қарши эълон қилинган 23 нафар футболчидан иборат рўйхатидан Филиппинга қарши ўйинга йўл олган таркибда биргина ўзгариш бор. Жамоа ярим ҳимоячиси Фозил Мусаев оилавий сабабларга кўра Манилага учмайдиган бўлди. Саралашнинг 3-тури доирасидаги Яманга қарши учрашувда дисквалификация сабаб жамоага ёрдам бера олмаган Азизбек Ҳайдаров эса Филиппинга қарши ўйинда майдонга туша олади ва у жамоа билан сафарга йўл олди.

Эслатиб ўтиш керакки, 7 сентябрда Филиппин ва Ўзбекистон терма жамоалари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади. Филиппин – Ўзбекистон учрашуви 8 сентябрь куни Тошкент вақти билан 17:00 да Бокаю Сити шаҳрида ўтказилади. 8 сентябрь куни, шунингдек, Доҳада Яман терма жамоаси Баҳрайн терма жамоасига қарши 4-тур учрашувини ўтказади. Шимолий Корея терма жамоаси 4-турда дам олади.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика