RU

Последние новости

02:13"Челси" - жаҳон чемпиони!  149 01:45U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда қабул қиламиз. Бу қандай бўлади?  0 00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  1 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  3 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  5 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  14 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  130 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  8

Филипосян “Бухоро” билан яна шартнома имзолади Новости

Филипосян “Бухоро” билан яна шартнома имзолади

“Бухоро” клубида юз берган ўзгаришлардан кейин бир қатор футболчиларни қайтаришоқда. Жумладан ҳимоячи Артём Филипосян ҳам янги мавсумни бошқа клубда бошлаши борасида режаси бор эди.
Аввал хабар берганимиздек, у оёғини операция қилдирганди. Айни пайтда Артём соғайиб боряпти. Куни кеча эса кейинги тақдири борасида бир қарорга келди. Футболчи ўтган йилгидек, янги мавсумда ҳам яна “Бухоро” шарафини ҳимоя қилишга қарор қилди. Бунинг сабаблари хусусида унинг ўзи ўз фикрларини қуйидагича билдирди:

-   “Бухоро” клубида юз берган ўзгаришлардан кейин жамоада қолишга қарор қилдим. Барибир у ерда ажойиб мавсумни ўтказдик. Жонкуяр мухлисларига ҳам эга. Аммо менга  “Бухоро”га қайтишимдан олдин етарлича вариантларим бор эди ва улар билан ҳам гаплашаётгандим. Бир куни менга Улуғбек Бақоев қўнғироқ қилиб, “Бухоро”га мураббий бўлганини айтди ва менинг ёрдамим кераклигини тушунтирди. Шундай қилиб, “Бухоро” билан келишувга эришдим ва бир йиллик шартнома имзоладим. Барибир ҳар йили исталган футболчи ўзи учун келиб тушаётган таклифларни кўриб чиқади. Шулардан келиб чиққан ҳолда у бир қарорга келади. Менга эса юқорида таклифлар борлиги ҳақида айтдим, аммо ҳали ҳеч кимга ваъда бермагандим. Лекин учрашиб гаплашиб тургандим. “Шўртан” билан “Машъал” жамоалари мени ўз таркибларида кўришни исташаётганди. Жиззахдан Даврон ака Файзиев ҳам қўнғироқ қилиб турганди. Айнан менга ушбу клублардан аниқ чақирувлар бўлганди. Бироқ мен ҳаммасини ўйлаб кўрганимдан кейин яна “Бухоро”да қолишга қарор қилдим. Ҳозир таркибни шакллантиришяпти, селекция ишлари давом этяпти. Менимча, ҳаммаси аниқ бўлганидан кейин мақсад қандай эканлигини айтишади.

Яна бир гап: “Бухоро” клубининг футболчиларидан қарздорлиги борлиги ҳаммага маълум. Шунинг учун ҳам аксарият ўйинчилар жамоани тарк этишга қарор қилишган. Аммо Филипосяннинг айтишича, “Бухоро” раҳбарияти ўтган йилги қарздорликни бартараф этиш бўйича ижобий ўзгаришларни бошлашган.  

-   Биласизми, қарздорлик масаласида клуб ҳаммасини тўлади десам нотўғри гапирган бўлардим. Бу масалада бошқа ўйинчилар билан боғлиқ вазият қандай ҳал этилаётганини билмадим-у, аммо менга ҳозирча барча ойлик маошларини тўлашди. Энди фақат мукофот пуллари бўйича қарздорлиги қолди холос. Ўйлайманки, клуб тез орада бу борадаги масалани ҳам “ёпишга” ҳаракат қилмоқда, - дея фикр билдирган Филипосяннинг кайфияти бир мунча яхшиланганини айтиш жоиз.
Ҳозир аксарият ўйинчилар қишки йиғин чоғида бор имкониятларини ишга солиб мураббийларда илиқ таассурот қолдиришни исташмоқда. Артём эса жароҳати туфайли операция қилинганидан бери мана аста-секин индивидуал шуғулланишни бошлади. Шу ўринда қачон майдонга қайтиши, қачондан умумий гуруҳга қўшилиши юзасидан ҳам ўз режаларини айтди.  

-   Ҳозирча якка ўзим ёрдамчи мураббий билан шуғулланяпман. Эрталаб жамоа билан бирга машғулотларга боряпман, обеддан кейин эса тренажёр залида ишлаяпман. 15-16 февралгача шу асносида ишлашда давом этаман. “Бухоро”нинг навбатдаги йиғини ҳам яна Тошкентда бўлади. Ўшанда умумий машғулотларга қўшилишдан умид қиляпман. Айни пайтда аста-секин югуришни бошладим.

ФИРДАВСХОН  
Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика