RU

Последние новости

02:39Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Боливияга ютқазди  4 00:34Месси Баджодан Италиянинг 1994-йилги ЖЧ либосини совға сифатида олди  4 23:59Мбаппе иситма туфайли "Реал" машғулотида қатнашмаяпти. Эртага "Ал-Ҳилол" билан ўйин  1 23:39Доннарумма FourFourTwo талқинига кўра дунёнинг энг яхши дарвозабони  3 23:04КЖЧ. Танташев бошқарган ўйинда "Боруссия Д" ва "Флуминенсе" дуранг қайд этишди  1 22:48Хвича Кварацхелия: "Менга Роналдунинг ўйини ёқади, лекин Месси бошқа сайёрадан"  9 22:23Тебас "Барселона" янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга ҳали тайёр эмаслигини маълум қилди  4 21:48"Андижон" клубининг янги базаси ишга туширилди  9 21:25Тебас Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳақида: "Бу турнирдан қутулиш керак, яна бир турнир учун жой йўқ"  17 20:52Даҳшатли автофалокатга учраган Антонио етти ой деганда майдонга қайтди  0 20:21Индзаги Б Серия клубига бош мураббий бўлди  8 20:01"Ливерпуль" Малик билан музокараларни бошлади  0 19:39Рамос: "Беш йилдан кейин Мбаппе 4-5 та "Олтин тўп"га эга бўлади"  14 19:15Ди Мария: "Бока Хуниорс" мухлисларининг ҳуштакбозлиги? Бу – футбол, ҳаммасини тушунамиз"  1 18:48Фаластинлик футболчи Исроил ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди  15

FIFA.UZ: Европага ва Таиландга борадиган иштирокчиларга соврин топширилди Новости

FIFA.UZ: Европага ва Таиландга борадиган иштирокчиларга соврин топширилди

Куни кеча FIFA.UZ ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди.
Унда икки нафар иштирокчи ўз совринларига эга бўлишди.

Ўтган мавсум Европа кучли бешлик чемпионатида энг кўп очкони тошкентлик футбол мухлиси Жаҳонгир Усмонов тузган жамоа қўлга киритди. У "Рома" мухлиси бўлгани учун айнан шу жамоа иштирокидаги ўйинга чипта ютиб олди. Кузда ғолибимиз FIFA.UZ томонидан Рим шаҳрига бориш келиш авиачиптаси, меҳмонхона харажатлари ва ўйин чиптасига эга бўлади.



"Ғолиб бўлишнинг ҳеч қандай сири йўқ. Шунчаки футболга қизиқиш ва уни диққат билан кузатиб бориш керак. Бундан ташқари ҳар бир турдан олдин трансфер қилиш ҳам лозим, буни ўз тажрибамдан биламан. Римга бориб "Рома" ўйинини кўришни мақсад қилдим. Бунинг учун FIFA.UZ га раҳмат", - дейди Жаҳонгир Усмонов.

Қолган икки ўринни олган иштирокчилар афсуски ҳозирги пайтда Тошкентга кела олишмайди. Уларга ҳам албатта ўз чипталари топширилади.

Олий лиганинг биринчи даврасида ғолиб чиққан иштирокчи: 1992 йил 13 майда туғилган Элдор Турсунов Зарафшон шаҳрида истиқомат қилади. У сентябрь ойида Таиландда бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатига бориб терма жамоамизни қўллаб-қувватлайди.



Элдор Турсуновнинг фикрлари қуйидагича бўлди: "Олий лигани анчадан буён кузатиб келаман. Ҳар бир турдан олдин қайси футболчи гол уриши мумкинлигини тахмин қилиб жамоа туздим. Омадим келди. 13-турда Фарҳод Тожиев икки бор пенальтидан гол ура олмагани учун ҳам мен ғолиб бўлдим. Акс ҳолда мендан кейинги жамоани тузган иштирокчи Таиландга борарди".

FIFA.UZ да янги евромавсум старт олди. Россия, Франция ва Англия чемпионатларида ўзингизга жамоа тузишингиз мумкин.

Совғалар ҳақида яқин кунларда хабар берамиз. Оз қолди...
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика