ФИФАнинг юртимиздаги лойиҳалари
09 апр 2014 14:57
Новости
ФИФАнинг юртимиздаги лойиҳалари
Жаҳон футболининг бош ташкилоти саналган ФИФАнинг иши фақат турли мусобақаларни ташкил этиш ва улар орқали молиявий тарафдан фойда кўришгина эмас, балки ҳар бир мамлакатда футболнинг ривожланишини кузатиб бориш ҳам саналади.
У турли лойиҳалар ёрдамида ҳар бир давлатда футбол инфратузилмасини яхшилашга интилади. Жумладан, ҳар бир мамлакат футбол федерациясига бир йилда 250 минг АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилади.
ФИФА охирги йилларда футбол учун яратилган шароитларни имкон қадар барча ҳудудларда яхшилашга ҳаракат қилмоқда. Шу мақсадда ҳар йили федерацияларга 250 минг доллар пул берилади. Бундан ташқари, энг зарур лойиҳалар учун қўшимча пул ажратади. Шу тариқа футбол ташкилоти олаётган фойдадан ҳеч бир ассоциация бебаҳра қолиб кетмайди. Масалан, ЎФФга 2006 йилдан буён “Гол” лойиҳаси асосида 4 лойиҳани амалга ошириш учун 1 миллион 700 минг доллар маблағ берилган. Бундан ташқари, ҳар йили футболнинг турли йўналишларини ривожлантириш мақсадида маълум сумма тақдим қилинади. Сўнгги 4 йилда унинг миқдори 1 миллион 550 минг АҚШ долларига тенг бўлган. Демак, ўртача ҳар бир йилда бизга берилаётган маблағ миқдори 500 мингга тенг бўляпти. Ўртача олганда, албатта. Бу ёмон кўрсаткич эмас. ФИФА бу пулларни бериб, барчасини шунчаки ташлаб қўймайди. Аудит текшируви орқали ўша пуллар қай даражада тўғри сарфлангани текшириб кўрилади. Шундан кейингина навбатдаги лойиҳалар учун йўл очилади.
Қувонарлиси шундаки, бир неча кунлар аввал ФИФАнинг “Гол” лойиҳаси тўртинчи босқичи бошланиши ҳақида маълумот пайдо бўлди. Унга кўра, ЎФФ биноси мажмуасида пляж футболи учун майдон қуриб битирилади, шунингдек, мажмуанинг шароитлари янада яхшиланади. Терма жамоа учун автобус харид қилинишига оид ҳаражатлар ҳам ушбу лойиҳа сметасига киритилган. Лойиҳа билан батафсилроқ танишинг:
Техник марказ
Лойиҳанинг тасдиқланиш вақти: 2014 йил 19 март
Лойиҳа ҳудуди: ЎФФ биноси мажмуаси, Тошкент
Лойиҳа маълумоти: ЎФФ техник маркази ва идораси мажмуасини пляж футболи майдони ва кийиниш хоналари билан таъминлаш, электр трансформери ва ташқи электр линиялари тизими, табиий газ олиб келиш ва резервуар барпо этиш. Терма жамоа учун автобус харид қилиш.
Лойиҳа рақами: 4
Лойиҳа ҳолати: фаол
Қиймати: 500000 доллар
Бундан аввал ФИФА ЎФФ сунъий қопламали майдони, ЎФФ техник маркази ва Самарқанддаги футзал мажмуаси учун “Гол” лойиҳаси асосида пул ажратганди. Уларнинг қиймати ҳам салмоқли миқдорда бўлган.
“Гол”нинг аввалги лойиҳалари
- Самарқандда футзал мажмуаси қурилган. Унинг қиймати 414870 доллардан иборат бўлган. Барча маблағ ФИФА томонидан ажратилган.
- ЎФФ қошидаги техник марказ қуриб битказилган. Лойиҳа қиймати 400 минг долларни ташкил қилган.
- ЎФФ биноси олдидаги сунъий қопламали майдон ишга туширилган. Унинг қиймати 385130 доллардан иборат. Маблағ ФИФА томонидан ажратилган.
Бу лойиҳанинг тўртинчи босқичи қандай тугашини яқин вақт ичида бевосита кўриш имкониятига эга бўламиз. “Гол”дан ташқври ҳар йили федерациялар учун маълум миқдорда пул берилади. 2013 йилда 250 минг доллар ажратилиб, улар қуйидагича тақсимланган:
Ёшлар футболи - 19000
Эркаклар мусобақалари - 17000
Аёллар футболи - 45011
Футзал ва пляж футболи - 23764
Режалаштириш ва маъмурият - 118989
Бошқалар - 26236
Жами: 250000
Ўша пуллар футболнинг барча йўналишларига бирдек тақсимланишига ФИФА ҳаракат қилади. Олдинги йилларда мос равшида 500, 550 ва 250 минг миқдорда сумма ЎФФга берилган. Бу пулларга қўшимча тарзда ҳар йил учун ФИФАнинг расмий ҳамкори саналган “Адидас” миллий ассоциацияларга футбол тўплари тақдим қилади. 2011-2014 йилларда шундай тўплардан 960таси топширилган. Уларнинг 480таси 4, қолган 480таси 5-ўлчамдаги тўплардир.
Юқоридаги рақамлардан билиш мумкинки, ФИФА имкон қадар барча мамлакатларга футболни тараққий топтириш учун молиявий ёрдам бериб келмоқда. Футболнинг энг катта таъсир кучига эга ҳодисагани айлангани, унинг спорт турлари ичида қирол эканлиги барча мамлакатларда аллақачон миллиардлар ўйинига айланиб улгурган футболни ривожлантиришга қилинаётган уринишлар тобора ортиб боришига сабаб бўлмоқда.
Шу ўринда ФИФА ва ОФК доирасидаги халқаро учрашувларни бошқариб бориш учун жалб қилинаётган ҳакамларимиз рўйхатини ҳам келтириб ўтсак. 2014 йил учун 7 нафар бош ва 10 нафар ёрдамчи ҳакамлар номлари тасдиқланган. Аёлларда эса бу кўрсаткич уч нафардан. Футзалда 2, пляж футболида 1 нафар ҳамюртимиз ўйинларни бошқаришга чақирилмоқда. Эрматов ва Коваленко аллақачон клублар ва терма жамоалар иштирокидаги энг муҳим баҳсларни бошқариб боришяпти. Цейтлин ва Танташв эса ОФК Кубогидаги ўйинларда ҳакамлик қилишга улгуришди. Халқаро миқёсда ҳакамларимизга бўлган ишонч ва уларнинг ҳурмати кун сайин ошиб бормоқда десак муболаға бўлмайди.
Эркаклар
Бош ҳакамлар
Азиз Асимов 1981 йилда туғилган, 2013 йилдан ФИФА ҳаками
Равшан Эрматов 1977 - 2003
Шерзод Қосимов 1988 - 2014
Валентин Коваленко 1975 - 2002
Мурод Муҳаммедов 1980 - 2013
Владислав Цейтлин 1971 - 2002
Илгиз Танташев 1984 - 2013
Ёрдамчи ҳакамлар
Тимур Гайнуллин 1982 - 2014
Рафаэль Илёсов 1973 - 2001
Абдуҳамидилло Расулов 1976 - 2005
Маъмур Саидқосимов 1978 - 2008
Жаҳонгир Саидов 1979 - 2010
Руслан Серазитдинов 1983 - 2012
Ҳусниддин Шодмонов 1976 - 2010
Андрей Цапенко 1987 - 2012
Алишер Усмонов 1984 - 2010
Аёллар
Бош ҳакамлар
Эдита Миробидова 1984 - 2009
Нигора Муҳаммадиева 1986 - 2014
Анна Сидорова 1984 - 2013
Ёрдамчи ҳакамлар
Зилола Раҳматова 1979 - 2013
Дилфуза Рўзиева 1986 - 2013
Кристина Середа 1985 - 2013
Футзал ҳакамлари
Сергей Петров 1981 - 2013
Шуҳрат Пўлатов 1975 - 2009
Пляж футболи ҳаками
Бахтиёр Намозов 1974 - 2009
Қилаётган ҳамма ишларида ҳа ФИФАни оқлаб бўлмаса-да, лекин ушбу ташкилот футболни оммалаштириш ва ривожлантириш учун катта ишлар амалга ошираётганини инкор этиб бўлмайди.
Беҳзод НАЗАРОВ.

Комментарии