FIFA Виталий Муткога қарши иш очди
18 дек 2016 20:32
Новости
FIFA Виталий Муткога қарши иш очди
ФИФА Мутконинг россиялик спортчиларнинг допинг қабул қилишини яшириш борасидаги ўрнини билмоқчи. Агар бу айбловлар исботланса Мутко футболдан четлатилади, 2018 йилги Жаҳон чемпионати эса Россиядан бошқа мамлакатга берилиши мумкин.
Олдинроқ Ричард Макларен бошчилигидаги Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) мустақил текширувчиларининг маълумотлари эълон қилинганди. Унда россиялик спортчилардан 2012 ва 2016 йилги Олимпиада ўйинларида, 2013 йилги Универсиадада ва 2013 йилги Жаҳон чемпионатида спортнинг 30 турида допинг топилгани ҳақида ёзилган.
Маклареннинг айтишича Россияда допинг қабул қилганларни Спорт вазирлиги ва Россия антидопинг агентлиги (РУСАДА) ва шаҳсан бош вазир Виталий Мутко ва бош вазир ўринбосари Юрий Нагорний бошчилигида беркитилган.

Похожие новости
championat.asia
Испания кубоги. "Барселона" "Атлетико"ни йирик ҳисобда ютган ўйинда мадридликлар финалга йўл олди
Ҳамдамовга аталган оқшомда "Пахтакор" "Қўқон-1912"ни сафарда қийинчилик билан енгди
Умид Ҳамроев учрашув қаҳрамони бўлган баҳсда "Бухоро" "Навбаҳор"ни меҳмонда мағлуб этди
"Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, кубокдан чиқиб кетган Флик нималар деди?
Комментарии