RU

Последние новости

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  3 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  29 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

ФИФА собиқ вице-президенти ЖЧ-2018 мезбонини танлаш учун 5 млн доллар олган, яна бир амалдорга эса пора таклиф қилинган Новости

ФИФА собиқ вице-президенти ЖЧ-2018 мезбонини танлаш учун 5 млн доллар олган, яна бир амалдорга эса пора таклиф қилинган

АҚШ Адлия вазирлиги ФИФА ижроия қўмитаси вакилларига 2018 ҳамда 2022 йилги жаҳон чемпионатларига Россия ва Қатарни мезбонлиги овоз бергани учун пора олганлиги ҳақда баёнот берди.

Хабарда келтирилишича, ФИФА собиқ вице-президенти Тринидад ва Тобагодан бўлган Жек Уорнер Россияга овоз бериши учун сотиб олинган. Шунингдек, яна бир амалдор Гватемаладан бўлган Рафаэль Сальгерога пул таклиф этилган.

ЖЧ-2022'га мезбонлик қилувчи давлатга овоз бериш жараёнида, Бразилия футбол конфедерацияси собиқ раҳбари Рикардо Тейшейра, 2019 йилнинг августида вафот этган Жанубий Америка футбол конфедерацияси собиқ президенти Николас Леос (Парагвай) ва яна бир исми ошкор қилинмаган шахс пора олган.

Жек Уорнер эса 5 миллион долларга эга бўлган. Сальгерога 1 млн таклиф қилинган. Адлия вазирлигининг айбловида Рафаэлнинг мазкур суммани олган ё олмагани тўғрисида ҳеч нарса келтирилмаган.

2010 йил ноябрь ҳамда 2011 йил апрель ойларининг ўртасида Уорнер 20дан ортиқ пул ўтказмалари орқали 5 млн.га эга бўлди. Тўловлар Кипр ва Британиянинг Виржиния оролларида рўйхатга олинган офшор компаниялари орқали амалга оширилгани аниқланди.

Шунингдек, ҳисоботда, Вернернинг ассистенти 2010 йил ноябрида унинг шеригидан электрон почта орқали хабар олгани, унда исми ошкор қилинмаган шахс Уорнерга “келишилган ишни бажариши кераклиги” ҳақида маслаҳат бергани маълум бўлди.

2015 йил Уорнерга футбол билан боғлиқ ҳар қандай соҳа билан шуғулланиш таъқиқлаб қўйилган эди.

Рейтинг: -3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика