RU

Последние новости

21:16Игорь Сергеев: "Финалдан олдин кўп гапириб юбориш яхши эмас"  0 20:48Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди  9 20:28Марказий учрашув қаҳрамони бўлган дарвозабон, дублга эришган 18 ёшли футболчи, олис масофадан дарвозани ишғол этган вингер — Суперлигада 26-турнинг энг яхшилари  0 20:02Пўлатов, Ахроров, Каримов, Кенжабоев, Кривокапич... Суперлига 26-тур рамзий терма жамоаси  0 19:54"Бухоро"нинг Ўзбекистон Кубоги финалидан олдинги расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 19:48Фарҳод Нишонов: "Насиб қилса, Суперлигага чиқамиз"  1 19:40Камолиддин Тожиев: "Менсимаслик бўлиши мумкин эмас. Жаҳонгир ака сафарга кетганлар, эртага финалга етиб келар эканлар"  7 19:35Артём Петросян: "Мағлубиятга лойиқ эмасдик"  0 19:20Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Корея билан ўртоқлик учрашувларида қатнашади  2 19:08Александр Хомяков: "Маҳорат етмаса, иштиёқ ва хоҳиш асосий ролга чиқади. Ғалаба қозониш ҳеч қачон жонга тегмайди"  14 18:54Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Олимпик"ни ишончли ҳисобда енгди  0 18:42"Андижон"нинг собиқ мураббийи жамоа ўтган йили Ўзбекистон кубоги финалига қандай тайёргарлик кўрганини айтди  2 18:22"Нефтчи" чемпион бўлса, қаҳрамонларни ташқаридан излаш лозим  33 17:57Пеп Гвардиола: "Абдуқодир Ҳусанов тайёр"  5 17:45"Тоттенхэм" ҳужумчисини сотиш ниятида  0

ФИФА сайти: Ўзбекистон - Осиёнинг ухлаб ётган гигант жамоаси Новости

ФИФА сайти: Ўзбекистон - Осиёнинг ухлаб ётган гигант жамоаси

ФИФА расмий сайти U-23 Осиё чемпионатида ғолиб чиққан Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг ютуғидан таъсирланиб мақола чоп этди.

"Хитойда бўлиб ўтган U-23 Осиё чемпионатида Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг ғолиб чиқиши катта воқелик бўлди. Буни кўпчилик кутмаганди ва якунда барча ўзбекистонликларнинг иштирокидан ҳайрон қолди. Мусобақа давомида Равшан Ҳайдаров жамоаси жуда яхши ўйин намойиш этиб, ҳақли равишда чемпионликни қўлга киритди".

"Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг айниқса чорак финалда Японияни 4:0, ярим финалда эса Жанубий Кореяни 4:1 ҳисобида мағлуб этиши кўплаб шов-шувларга сабаб бўлди. Бу ўз навбатида жамоанинг юқори савиясидан дарак беради. Албатта, қўлга киритилган ютуқ Ўзбекистон терма жамоасининг ФИФА рейтингидаги ўрнига таъсир қилмайди, шунга қарамай келажакда бу жамоа иқтидорларга бой дея оламиз. Ўзбекистон яқин ўн йилликни истеъдодли футболчилар билан таъминлаб қўйди".

Терма жамоага оид баъзи маълумотлар:
Биринчи расмий ўйини: Ўзбекистон - Тожикистон 2:2 (1992 йил)
Энг йирик ғалабаси: Ўзбекистон - Мўғулистон 15:0 (1998)
Энг кўп ўйин ўтказган футболчи: Сервер Жепаров (126)
Энг яхши тўпурар: Максим Шацких (34)

"Ўзбекистон терма жамоасиининг Осиё футболида тутган ўрни катта. Бу жамоа ҳар доим жаҳон чемпионатига чиқишга яқин келган , бироқ сўнгги паллада омад туфайли имкониятни бой берган. Аммо Осиёда ҳамма Ўзбекистонга жиддий рақиб сифатида қарайди. Масалан, охирги саралашда ҳам Ўзбекистоннинг мундиалга боришига бир баҳя қолганди. Агар жамоа ўз майдонида Жанубий Кореяни мағлуб этганида эди, биз ЖЧ иштирокчилари орасида Ўзбекистонни ҳам кўрган бўлардик. ЖЧ-2014 саралаш ўйинларида Ўзбекистон 14 очко тўплаб ҳам жаҳон чемпионатига бора олмаганди".

"Мана шу натижалар ҳам Ўзбекистон терма жамоасининг кучидан дарак беради. Ўзбекистон мартда Сенегал ва Марокаш, май ойида эса Эрон билан ўртоқлик учрашувларини ўтказади. Ҳар учала рақиб жаҳон чемпионатига чиққанини ҳисобга олсак, бу ўйинлар Ўзбекистон учун катта фойда беради".

"Ўзбекистонда айниқса болалар футболига эътибор юқори. Масалан, ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионлари Достонбек Ҳамдамов билан Акромжон Комилов 2012 йил ўтказилган U-16 Осиё чемпионатидаёқ мухлисларга танилганди. Қолаверса, бу юртнинг ёшлар ва ўсмирлар жамоалари 2011 йил Мексикада ўтказилган, шунингдек турли йилларда Миср, Туркия ва Янги Зеландияда бўлиб ўтган кичик мундиалларда иштирок этган. Эндиликда мухлислар фақат бир нарсани кутмоқда дейиш мумкин, у ҳам бўлса бош жамоани жаҳон чемпионатида кўриш".

Рейтинг: +219   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика