RU

Последние новости

22:44Расман: "Барселона" Рафинья билан шартномани узайтирди  0 22:11Родриго "Реал"дан кетишни истамаяпти  1 21:41Европа лигасининг мавсум футболчиси ва рамзий термаси эълон қилинди  0 21:27Суперкубок чипталари 23 май куни сотувга чиқарилади  6 20:59Деку: "Ямалга ПСЖ қизиқиш билдирди, "Реал" эса йўқ"  4 20:14Хайр, афсона! Лука Модричнинг "Реал"дан кетиши маълум қилинди  19 20:01"Челси" Экитике трансфери бўйича музокаралар олиб бормоқда  0 19:38Йорк "Манчестер Юнайтед"ни Мартинесни сотиб олишга чақирмоқда  6 19:10"Ал Ҳилол" АПЛнинг таниқли мураббийига қизиқмоқда  2 18:43Германия терма жамоаси Миллатлар Лигасининг "Тўртлик финали" учун таркибини эълон қилди  14 18:19"Милан"нинг янги мавсум либоси намойиш этилди  1 17:50Осимхен "Ювентус"ни рад этди. АПЛнинг 2 та клуби уни трансфер қилмоқчи  1 17:26"Қўқон-1912" "Қизилқум"дан устун келган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:05Модричга "Реал"дан янги таклиф тушмади – Ла Лиганинг навбатдаги турида хайрлашув кутилмоқда  4 16:30Хаби Алонсо "Байер"дан Мадридга асосий ҳимоячисини олиб кетади  16

ФИФА рейтинги: Ўзбекистон 7 ўрин пастлади Новости

ФИФА рейтинги: Ўзбекистон 7 ўрин пастлади

Халқаро футбол уюшмалари федерацияси – ФИФА миллий терма жамоаларнинг янги рейтингини эълон қилди.
Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси аввалги ойда эгаллаган рейтингидан 7 поғона пастлаган ҳолда жаҳон рейтингида 65-ўринда бормоқда.

Янги рейтингда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё миқёсида ҳамон учинчи ўринда бормоқда. Осиё Қитъаси рейтингида Ўзбекистон Эрон (44) ва Япония (48)дан кейинги ўринни эгаллаб турибди. Ўзбекистондан кейинги икки ўринни эса Жанубий Корея (66) ва Иордания (71) терма жамолари банд этишган.

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубоги-2015 финал босқичи «В» гуруҳидаги рақиблари орасида пешқадам бўлиб турибди. Гуруҳда, Ўзбекистон (65) ва Хитойдан ташқари (88) ташқари, Саудия Арабистони (97) ва КХДР (148) терма жамоалари ўрин олган.

МДҲ, Грузия ва Болтиқбўйи мамлакатлари орасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Украина (19) ва Россия (30)дан кейинги ўринда бормоқда. Аввалги ой рейтингида Ўзбекистондан юқорида бўлган Арманистон бу сафар 23 ўринга пастлаган  - (75).

Жаҳон рейтингида эса амалдаги жаҳон чемпиони - Германия пешқадам бўлиб турибди. Германия терма жамоасидан кейинги ўринларда Аргентина ва Колумбия терма жамоалари ўрин олишган. Жаҳон рейтингининг тўлиқ кўриниши билан ФИФА расмий сайтида танишиш мумкин.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика