ФИФА Польша билан ўйинда Месси фойдасига пенальти белгилаган ҳакамни қўллаб-қувватлади
02 дек 2022 18:40
Новости
ФИФА Польша билан ўйинда Месси фойдасига пенальти белгилаган ҳакамни қўллаб-қувватлади
ФИФА Польша билан учрашувда Лионель Мессига нисбатан қўполлик ишлатгани учун пенальти белгилаш ҳакам қарорини оқблаб чиқди.
Польша – Аргентина (0:2) ўйинининг 35-дақиқасида бош ҳакам Данни Маккели видеотакрорни томоша қилиб, Войцех Шесни ҳаводаги тўп учун кураш натижасида Лионель Мессининг юзига қўли билан зарба бергани учун пенальти белгилади.
"Daily Mail" хабарига кўра, ФИФА ва ЖЧ ҳакамлари раҳбарияти бу қарордан мамнун ва Маккелини қўллаб-қувватлаган.
Комментарии