RU

Последние новости

14:29САфарда "Навбаҳор" — "Рубин" ўйинида. Ўткир Юсупов фотограф, Русланбек Жиянов муз ичида...  0 14:21Англия терма жамоаси собиқ футболчиси "Селтик"ка ўтди  0 13:58Сабр тугадими? АПЛ клуби раҳбарияти мураббийни ишдан бўшатмоқчи  0 13:35Велко Филипович: "Ўзбек футболи ҳақида олдин жуда кўп эшитганман. Бу ерда футболчилар тезкор ва тажовузкор ҳаракат қилади"  3 13:08U-17 Осиё Кубоги саралаш тизими: CAFA турнири энди саралаш вазифасини ўтайди  0 12:44"Полиция жамоаси"га қарши баҳс: "Насаф"ни қандай рақиб кутиб турибди?  4 12:22Манба: "Манчестер Сити" шифокори Абдуқодир Ҳусанов фойдасига қарор чиқарди"  3 11:59Абдуқодир Ҳусанов "Ливерпуль" билан ўйин учун неча баҳо олди?  5 11:38Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси Элит ОЧЛнинг марказий ўйинида фаолият олиб боради  0 11:19Футзал якунлари. Осиё янги чемпионни кўришга яқин эди  1 10:55Тарихда шу кун. Шомуродовнинг порлашини бошлаб берган “Бунёдкор” – “Ал Шабаб” учрашуви   1 10:355 та гол урилган тўқнашувда "Пахтакор" Молдова клубидан устун келди  4 10:10"Локомотив" назорат баҳсида Қирғизистоннинг амалдаги чемпионидан енгилди  0 09:45"Андижон" назорат учрашувида Черногория клуби билан дуранг ўйнади  2 09:20Рўзиқул Бердиев: "Ҳозирги ҳолатимизда ҳам яхши таркибга эгамиз. "Насаф" доим олдига юқори мақсадларни қўяди"  7

ФИФА “Машъал”дан трансфер тақиқини олиб ташлади Новости

ФИФА “Машъал”дан трансфер тақиқини олиб ташлади

Вазият муборакликлар учун ижобий ҳал этилди.

2022 йилнинг 11 апрель куни ФИФА Низоларни ҳал этиш палатаси “Машъал” футбол клуби ва унинг нигериялик собиқ футболчиси Ифеанйи Ифеанйи ўртасидаги низоли вазият юзасидан қарор чиқарган эди. Унга кўра, “Машъал” футбол клуби зиммасига футболчи олдидаги белгиланган қарздорлик ва жарима тўловларини 45 кун мобайнида тўлаш мажбурияти юклатилган. Агар мазкур мажбуриятлар клуб томонидан ўз вақтида бажарилиши таъминланмаса, клубга нисбатан миллий ва халқаро миқёсда янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш бўйича тақиқ қўйилиши ҳақида огоҳлантириш берилган.

Бироқ клуб бу борада хабардор этилган бўлса-да, ушбу низоли вазиятни ҳал этмаган ва шу муносабат билан, ФИФА 2022-йил 9-августдан эътиборан “Машъал” футбол клубига нисбатан трансфер тақиқини белгилаганди.

“Машъал” куни кеча нигериялик собиқ футболчиси олдидаги қарздорлик масаласини ҳал этди ва ФИФАга трансфер тақиқини олиб ташлаш бўйича мурожаат юборилди. 13 февраль куни футболчи томони тўлов амалга оширилганини тасдиқлади ва ФИФА “Машъал” футбол клубидан трансфер тақиқини олиб ташлади.

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика