ФИФА клублар ўртасидаги ЖЧ-2025нинг бир иштирокчисини турнирдан чиқарди
21 мар 21:16
Новости
ФИФА клублар ўртасидаги ЖЧ-2025нинг бир иштирокчисини турнирдан чиқарди
ФИФА аппеляция қўмитаси Мексиканинг "Пачука" ва "Леон" клублари борасидаги муаммо бўйича қарор чиқарди.
Маълумот учун, ушбу икки клуб бир компанияга, яъни, "Grupo Pachuca"га тегишли. Бу эса клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг регламентига зид ва турнирда бир компанияга тегишли бўлган икки жамоа иштирок эта олмайди.
Шу сабабли "Леон" жамоаси турнир иштирокчилари сафидан чиқарилди.
Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати 15 июндан 13 июлга қадар АҚШда ўтказилади.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Комментарии