RU

Последние новости

17:50Гвардиола: "Винисиус "Олтин тўп"га лойиқ эди"  3 17:24Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Осиё чемпионати финалига чиқди!  6 17:10Назорат учрашуви. "Машъал" Про лига клубига мағлуб бўлди  0 16:21Ўзбекистонлик аёл ҳакамлар CAFA турнирида иш олиб бормоқда  2 15:35"Динамо"нинг БАА йиғинидаги рақиблари маълум  4 15:11ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Реал" ва бошқа ўйинлар учун УЕФАнинг тахминий таркиблари  54 14:54Расмий хабар: Норчаев "Насаф"га қайтди  12 14:29МЮ Каземирога клуб топди   2 14:00Далот: "МЮ АПЛ чемпионлигини қўлга кирита олади"  9 13:33Жалолиддин Машарипов қачон қайтади? "Истиқлол" шифокори бу саволга жавоб берди  5 13:12Гвардиола: "Мени ишдан бўшатишлари мумкинлигига ишонмайман"  9 12:35Қирғиз Республикаси терма жамоаси асосий ҳужумчиси бир ойга сафдан чиқди  8 12:14Карло Анчелотти: "Гвардиолага қарши ўйинларга тайёрланиш - даҳшат"  37 12:03Феруза Турдибоева: "Қолган икки учрашувда ҳам 6 очкони ният қилганмиз"  0 10:42Суперлига стадионларини мавсумга тайёрлаш бошланди  8

ФИФА ижтимоий алоқалар бўлими директори иштирокидаги матбуот-анжумани якунланди Новости

ФИФА ижтимоий алоқалар бўлими директори иштирокидаги матбуот-анжумани якунланди

Айни дамда ФИФА ФИФА ижтимоий алоқалар бўлими директори Волтер де Григорио иштирокида матбуот-анжумани бўлиб ўтди.
Олдинроқ сайтимиз орқали ФИФАнинг 6 вакили ҳибсга олингани ҳақида хабар қилинган эди.

- Қўлга олиш қандай бўлди, хабарларга кўра операция соат 6да бошланган?
Ҳа. Мен ўша вақтда ухлаётган эдим. Кейинроқ эса менга ҳибс ҳақида хабар беришди.

- Ҳибсга олинганлар ўз вазифасига қайта тикланадими? Президент айни дамда нималар билан банд?
Уларни ҳибсга олгани учун вакилларимиз ишсиз қолади деб ўйламайман. Йозефф Блаттер ҳозирда ҳаммасидан хабардор, у қонун ҳимоячилари билан ҳамкорликда иш олиб боряпти.

- ФИФА юзага келган воқеа борасида ҳибсга олинганлар қайта тикланиши мумкин деяпсиз, ахир уларга айб қўйилганку?
Уларнинг айби исботлангани йўқ. Бугун тонгда ҳибс амалга ошган ва бу борада тезликда қарор қабул қилиб бўлмайди. Агар улар оқлансачи...
- Сиз ҳибсга олинганларнинг исмини айта олмаслигингизни тушунаман, аммо уларнинг орасида икки вице-президент бор?
Албатта. Бу ҳақда ҳеч нарса дея олмайман. Уларнинг исмлари шанба ёки якшанба куни маълум бўлади. Вакилларимиз жума куни сайловларда иштирок этиши номаълум. Шу билан матбуот-анжуманини якунлаймиз. Барчага раҳмат.

Эслатиб ўтамиз, 
полиция ЖЧ-2018 ва ЖЧ-2022 мезбон мамлакатлар танлови борасида ФИФАнинг 10 вакилини сўроқ қиляпти.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика