RU

Последние новости

10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  4 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  1 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  5 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  9 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  10 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  36 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  4 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  14 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0

ФИФА “Европа Премьер-лигаси” турнирини ташкил этмоқчи, МЮ ва “Ливерпуль” эса бунга рози Новости

ФИФА “Европа Премьер-лигаси” турнирини ташкил этмоқчи, МЮ ва “Ливерпуль” эса бунга рози

Европанинг топ чемпионатларидаги гранд клублар иштирокида янги мусобақа ташкил этиш борасида музокаралар олиб борилмоқда.

Sky Sports манбаси бўйича, унда қатнашиш учун “Ливерпуль” ва “Манчестер Юнайтед” розилик билдирди.

“Европа Премьер-лигаси” номи остида ўтадиган янги мусобақа 2022 йил мавсум ўрталарида бошланиб, ФИФА номи остида ўтиши режалаштирилган. Манбага кўра, унда 18 та клуб бўлади.

"Барселона", "Атлетико", "Реал", "Бавария", "ПСЖ", "Ювентус" каби Англия, Франция, Германия, Испания ва Италиянинг ўнга яқин клубларига ҳам мусобақада иштирок этиш борасида таклиф юборилган.

Турнирда бешта инглиз клуби қатнашиши мумкин. Қайд этилишича, ушбу масалада “Манчестер Сити”, “Тоттенхэм”, “Челси” ва “Арсенал” вакиллари билан муҳокама қилинган.

Ҳозирда ҳомийларни излаш ишлари олиб борилмоқда ва бу JP Morgan банки бўлиши кутилмоқда. Евролигани яратиш учун зарур бўлган маблағ эса 6 млрд еврони ташкил қилади.

ФИФА ва УЕФА ушбу маълумотларга изоҳ беришдан бош тортгани айтилмоқда.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика