RU

Последние новости

10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  3 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  2 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  1 08:52Эшитдик-да. Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси "Пахтакор"да  6 08:25Ўзбекистон МТЖнинг собиқ аъзоси Эрон клубига ўтишга яқин  3 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" ва "Палмейрас" ўртасидаги баҳс якунланди  17 07:44Суперлига. Бугун 15-тур давом эттирилади  3 07:15Дориевнинг дубли "Сўғдиёна"га "Қўқон-1912" устидан ғалаба тақдим этди, "Сурхон" - "Бухоро" баҳсида эса мухлислар гол кўришмади  1 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" "Ал Ҳилол"ни мағлуб қилиб, ярим финалга йўл олди!  36 01:50Кайл Уокер "Бернли"га ўтишга яқин  2 01:23"Комо" 19 ёшли ҳужумчи учун 14 миллион тўлади  0 00:57Расман: "Ювентус" "Лилль" тарихидаги энг яхши тўпурар билан шартнома имзолади  3 00:40"Манчестер Юнайтед"да 10-рақамнинг эгаси аниқ. У Рэшфорд эмас  2 00:02Иван Бошкович: "Биринчи даврада футболчиларим ўз даражасини намойиш қилди, бироқ бизга омад етишмади"  0 23:43Баҳром Ҳайдаров: "Рақиб жарима майдончаси атрофига борганда футбочлиларимизга совуққонлик ва маҳорат етишмаяпти"  4

ФИФА аргентиналик мухлисларнинг норозилигига сабаб бўлган мунозарали қарор қабул қилди Новости

ФИФА аргентиналик мухлисларнинг норозилигига сабаб бўлган мунозарали қарор қабул қилди

Ушбу қарор аргентиналик мухлисларнинг ғазабини қўзғатди. Рамзларнинг устидан плакат қопланган, ҳатто ороллар тасвири акс этган бош кийим кийганлиги сабабли фахрий кишининг стадионга кириши тақиқланган.

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионати доирасида ороллар шарафига номланган "Мендоза" стадионида ўрнатилган давлат байроғи Фолкленд ороллари (испанчада Мальвин ороллари) рамзини беркитишни талаб қилди. Бу эса ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлди.

"Малвинас", "Антартида" ва "Атлетико Сур" котиби Гилермо Кармона халқаро ташкилотнинг ушбу қарорини танқид қилди. Шунингдек, у Мендоза ҳукумати бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги билан маслаҳатлашмагани ва ФИФА билан музокараларда қониқарли тушунтириш берилмаганини таъкидлади.

Бир пайтлар урушда қатнашган Эктор Наведа исмли фахрий томошабин ўзи учун одатий бўлган Фолкленд ороллари тасвири туширилган бош кийимда келгани сабабли сешанба куни "Мендоза" стадионида бўлиб ўтган АҚШ ва Фижи учрашувига киритилмади. 

"Ўз провинциямда бундай воқеага дуч келаман деб сира ўйламагандим. Стадионга борганимда, икки ФИФА хавфсизлик ходими мени кирита олмаслигини айтишди. "Нега?" деб сўрасам, Фолкленд тасвири туширилган бош кийим кийганимни айтишди ва уни ечишни сўради. Мен эса бош кийимни ечмаслигимни, ортга ҳам қайтмаслигимни айтдим. Чунки мен ҳеч қанақа провокация қилгани келганим йўқ. Айбим Фолкленд фахрийси бўлганиммидики, полиция мени олиб чиқиб кетишди. Мен ўзим учун хафа бўлганим йўқ, балки биринчи марта набирам билан ўйинга келгандим", деди фахрий ишқибоз.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика