RU

Последние новости

15:22Капелло Жаҳон чемпионати арафасида Тухелни огоҳлантирди  2 14:54ФИФА "Атлетик" клубига 2028 йилгача трансфер тақиқи қўйди  4 14:33САфарда: "Пахтакор" бир соат фарқи билан икки украин клуби билан ўйнади. Бўриев ва Ҳамдамов билан интервью!  2 14:13Расман: Владимир Бубаня — "Металлург" футболчиси  7 13:55"Ливерпуль" дарвозабони Премьер-лигада муҳим кўрсаткичга эришди  1 13:32Расман: "Металлург" Султонов билан шартнома имзолади  1 13:15Дарвин Нуньес Саудия Арабистони чемпионати қайдномасидан чиқарилди  3 12:58"Гулистон" клуби янги мавсумга тайёрланмоқда  1 12:32Япония лигасида дуранглар бекор қилинди  7 12:06Миржамол Қосимов: "Миржалол Қосимов жамоасида бўлиш босими йўқ. Аксинча, бу интилишга туртки беради"  4 11:39Марк Краснов: "Арал" яхши жамоа экан, клубда барча ишга профессионал ёндашади"  0 11:17Нодир Абдураззоқов: "Жамоанинг мақсади ҳар доим битта бўлган. Ҳеч қачон бешталик ё ўнталикда бўламиз деган ўй бўлмаган"  0 10:45Дониёр Абдуманнопов: "Мақсад доим юқори қўйилади. Амалда кўрсатиш керак"  0 10:17"Лочин" устози Элдор Мойлиев: "Про лигада кучли учликка киришга ҳаракат қила оламиз"   2 09:42Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"  68

ФИФА агенти Жалолиддин Мессуд: “Менга Ўзбекистон жамоа сифатида ёқяпти” Новости

ФИФА агенти Жалолиддин Мессуд: “Менга Ўзбекистон жамоа сифатида ёқяпти”

БААда давом этаётган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бир нечта хорижликлар ҳам фаолият олиб бормоқда.
Шулардан бири ФИФА агенти Жалолиддин Мессуд. Мессуд асли тунислик бўлиб бир неча йилдан бери ФИФА агенти сифатида ишлаяпти. Унинг мазкур мусобақага ташриф буюришдан мақсади ҳам ўйинчиларни кузатиш, ҳам араб ва инглиз тилини мукаммал билгани боис матбуот анжуманлари пайтида таржимонлик вазифасини бажариш. Инглиз тилини яхши билгани учун у билан суҳбатимиз тез ва осон кечди.

-   Жаҳон чемпионати қандай таассурот қолдирмоқда?
-   Жуда яхши. ФИФА агенти сифатида менга бу ёшдаги футболчиларнинг ҳаракати маъқул келмоқда. Ёш ўйинчиларда ғалабага бўлган иштиёқ кучли ва улар тартиб ўйин кўрсатишммоқда.

-   Шу пайтгача қайси ўйинларни кўрдингиз?
-   “С” гуруҳидан ўрин олган барча беллашувлар Фужайрада ўтказилди. Шу боис бу ердаги ҳамма ўйинни кўрдим. Ҳозирча бошқа шаҳарга бориш имкони бўлмади.

-   Қайси ўйинлар кўпроқ маъқул келди?
-   Менга Марокаш ҳамда Ўзбекистон ўсмирлар термаси иштирокидаги баҳслар ёқди. Энг ёққан учрашув эса шубҳасиз Ўзбекистон –Марокаш баҳси бўлди. Бунда сизларнинг жамоангиз кучли рақибга қарши тактик жиҳатдан жуда чиройли ўйин намойиш этди.
 
-   Дарвоқе, Ўзбекистон намойиш этаётган футбол борасида нима дея оласиз?
-   Биринчи ўйинда ҳаяжон борлиги сезилди. Лекин кейинги баҳсларда футболчилар анча бемалол ҳаракат қила бошлашди. Мен футболни озми-кўпми тушунаман, шундай экан, терма жамоангиз тактик жиҳатдан кучли дея оламан. Бу ерда айниқса мураббийнинг роли шундоқ кўзга ташланяпти.

-   Биздан қайси футболчиларнинг ўйинига яхши баҳо бера оласиз?
-   Термангизда алоҳида ажралиб турадиган ўйинчилар йўқ. Ҳамма бир жамоа бўлиб ўйнашга ҳаракат қилмоқда. Футболчилар нимага қодир бўлса, бутун жамоа бўлиб нимагадир эришиш учун ўз имкониятларини кўрсатишмоқда. Тушунарли бўлиши учун шундай дея қолай: Ўзбекистон ўсмирлар термасида юлдузлар йўқ, лекин юлдузли жамоа ҳамда кучли мураббий бор.

-   Барибир қайсидир ўйинчиларнинг ҳаракати ёққан бўлиши керак, тўғрими?

-   ФИФА агенти сифатида албатта футбочиларни кузатиб боряпман. Менга Ўзбекистондан кўпроқ 7-рақам (Жамшид Болтабоев) билан 20-рақамда (Отабек Шукуров) тўп сураётган ўйинчилар маъқул келди.
   
-   Мусобақа охиригача шу ерда қоласизми?
-   29 октябрь куни Фужайрада Марокаш – Кот-Д‘Ивуар баҳси (1/8 финал босқичи) бўлиб ўтади. Аслида шу ерда бўлишим талаб этилади. Аммо ўзимга қолса, шу куни Дубайга бориб Аргентина - Тунис учрашувини кўрмоқчиман. Ахир тунислик бўлганим учун юртдошларимни қўллаб туришни хоҳлайман.


Хайрулла Холиқов суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика