RU

Последние новости

00:35Снейдер "Мбаппе келаси йил "Олтин тўп"ни қўлга киритади, бунга деярли 100 фоиз ишончим комил"  0 00:22АПЛ. "Ливерпуль" – "Сандерленд", ​"Лидс Юнайтед" – "Челси". Таркиблар аниқ  0 00:17Мбаппе 2025 йилдаги 61-голини урди  2 23:43АПЛ. "Арсенал" – "Брентфорд". Таркиблар аниқ!  0 23:26Кроос "Реал"нинг олдинги ва ҳозирги авлодини солиштириш ҳақида гапирди  1 23:05Ла Лига. "Атлетик" – "Реал Мадрид" (онлайн ҳисоб)  31 22:59Вернер январдаёқ "Интер Майами"га ўтиши кутилмоқда  3 22:35Суперлиганинг ёшлардан иборат рамзий терма жамоаси эълон қилинди  2 22:05Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  4 21:35"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  3 21:04ОКМК клуби ўз дарвозабонларидан бири билан келишувни бекор қилди  0 20:45"Манчестер Юнайтед" ҳақида гапирилганда телевизорни ўчириб қўяман" – Аморим ўзига қаратилган танқидлар ҳақида  1 20:24U-21 биринчилигида мавсум якунланди + ЯКУНИЙ ЖАДВАЛ  10 19:45Уэсли Снейдер: "Ҳозир "Олтин тўп" мезонлари менинг давримдагига қараганда мантиқлироқ"  23 19:15Португалия терма жамоаси ЖЧ-2026 учун уй формасини тақдим этди  5

Февзи Давлетов: "Ғалабага бўлган ишонч бизга натижа келтирди" Новости

Февзи Давлетов: "Ғалабага бўлган ишонч бизга натижа келтирди"

Суперлиганинг 16-туридан ўрин олган "Андижон" - "Сурхон" (2:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Оғир ўйин бўлди. Майдоннинг ҳолати ҳам унчалик яхши эмасди. Оғир ўтган ўйинда ғалабага эришдик. Майдон чими яхши бўлмаса-да, трибуналардаги муҳит ажойиб эди. Ҳақиқий футбол оқшоми.

Биринчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларида майдонга мослашиш бўйича қийинчиликларга дуч келдик. Шундай бўлса-да, бизда вазиятлар юзага келди. Баъзи эпизодларда мезбонлар посбони яхши ўйнаган бўлса, яна бошқа имкониятларимизда зарбаларга аниқлик етишмади. Бироқ, учрашувнинг биринчи бўлимида барибир гол урдик ва танаффусга ғалаба билан чиқиб кетдик.

Иккинчи бўлим ҳам қийин кечди. "Андижон" жамоаси стандарт вазиятларда яхши ишлашини билардик. Иккинчи голни киритдик, бироқ мезбонлар ҳам иккита гол билан жавоб беришди. Характер кўрсатиб ғалабага эришдик. Йигитларга шижоатли футбол учун миннатдорчилик билдираман, улар ғалаба учун охиригача курашишди. Бизни ҳар доим ҳамма жойда қўллаб-қувватлаб келаётган мухлисларимизга рахмат.

- Абдуғафур Ҳайдаровнинг ўйини сизда қандай таасурот қолдирди?

- Абдуғафур жуда кўп курашларда иштирок этди ва ўзини йўқотиб қўймади. Унинг ўйинидан қониқдим, олқишлайман. Ўйин давомида кўп меҳнат қилди.

- Ҳисоб тенглашганида Championat.asia журналисти Абдулазиз Искандаров телеграм каналида "Андижон-тайм" ҳақида ёзди. "Бобур-арена"да "Андижон" керак бўлса "Барселона"ни ҳам ютади деган гаплар юради. Жамоангиз бугун ниманинг эвазига ғалабага эришди?

- Ғалабага охиригача ишондик. Шу ишонч туфайли ғалабага эришдик. Қийин бўлгани рост, "Андижон" жамоаси ҳар доим ҳаводаги устунликка эга бўлади. Бироқ биз ғалаба учун охиригача курашдик ва муҳим натижани қайд этдик.

- "Сурхон" Ўзбекистон кубоги ярим финалида яна "Андижон" билан ўйнайди. Бу ўйин ҳақида фикрингиз қандай?

- Тўғри, биз кубок ярим финалида яна "Андижон" билан ўйнаймиз. Худди шу ўйинни такроран кўрмайсиз албатта. Мутлақо бошқача ўйин бўлади. Чунки "Андижон" жамоаси Ўзбекистон кубогини ютиш учун жиддий ҳаракат қилмоқда. Очиғини айтсам, майдон ҳолати оғир. Бу майдонда футболчилар бор даражаларини кўрсатиб бера олишмайди. Имкониятларни 50/50 баҳолайман.



Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика