RU

Последние новости

18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайлашди  0 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  1 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  1 16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  12 15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  1 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  0 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  5 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  6 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0 14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  11 13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  13 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  2

Февзи Давлетов: "Биринчи бўлимда устунликка эришган бўлсак ҳам, тўп рақиб дарвозасига кирмади" Новости

Февзи Давлетов: "Биринчи бўлимда устунликка эришган бўлсак ҳам, тўп рақиб дарвозасига кирмади"

Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган "Сурхон"-"Қизилқум" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида


- Оғир ўйин ўтказдик. Биринчи бўлимда имкониятларимиз кўпроқ бўлди, вазиятлар яратдик. Бироқ, рақиб дарвозасига тўп кирмади. Танаффусдан кейин "Қизилқум" вакиллари ўйинни кучайтиришди. Бизда хатолар кўзга ташлана бошлади. Тўпни назорат қилишги интилдик. Юзага келган имкониятдан фойдаланиб гол урдик ва ғалабага эришдик. 


Жамоа аъзоларини ғалаба учун табриклайман ва олқишлайман. Узоқдан келиб бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга рахмат айтаман.


- Фаррух Икромов алмаштирилишига жароҳат сабаб бўлдими? 


- Ҳа, у озроқ оғриқ ҳис қилди. Шу боисдан алмаштирдик. Эртага кўрикдан ўтади ва у ҳақида аниқ билиб оламиз. 


- "Қизилқум" жамоасининг биринчи даврадаги ва ҳозирги ҳолати бўйича фарқ сездингизми? 


- Ҳа, жамоа ўйинида анчайин ўсиш бор. Биринчи бўлимдаги устунлик биз томонда бўлди. Бироқ иккинчи бўлимда "Қизилқум" вакиллари ўз ўйинларини кучайтиришди. Оғир ғалабага эришдик. 


-"Сурхон" Ўзбекистон кубоги мусобақасида ярим финалга чиқди. Жамоа мақсади кубокка қаратилганми ёки чемпионатгами? 


- Биз ҳар бир ўйинга ғалаба учун тайёрланамиз. Олдимиздаги ҳар бир учрашув финалдек ўтади, бошқача йўлимиз йўқ.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика