RU

Последние новости

12:15Элдор Шомуродов — 2025 йилнинг энг яхши футболчиси, Тимур Кападзе — 2025 йилнинг энг яхши мураббийи!  0 11:56Футзал бўйича Осиё Кубоги. Австралия – Ўзбекистон. Таркиблар маълум  0 11:47Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти ва вице-президентлари қайта сайланди  0 11:20Расман: "Бухоро" ва "Олимпик" собиқ футболчиси "Арал"га ўтди  0 10:42Футзал. Осиё Кубоги. Ўзбекистон терма жамоаси бугун Австралия билан ўйнайди  2 10:33ЎФАнинг 2025 йилги фаолиятига бағишланган конгресс ва "Йилнинг энг яхшилари"ни тақдирлаш маросими бошланмоқда  0 09:56Инсайд тасдиқланди: Сардор Раҳмонов — "Бунёдкор" футболчиси  1 09:41Гейнрихнинг ЦСКАдаги ягона голини урган учрашувни ёдга оламиз  6 09:00Sofascore. Азиз Ғаниев учрашувнинг энг яхшиси бўлди  2 08:35Бензема янги шартнома сабаб "Ал-Иттиҳод"да ўйнашни тўхтатди  2 08:15Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  82 07:45Бугун футбол. Ўзбекистон миллий терма жамоаси Арманистон клуби билан ўйнайди  6 02:59Европа лигаси. Умумий гуруҳ босқичи якунига етди  1 02:29"Кристал Пэлас" "Астон Вилла" футболчисини ижарага олди  0 01:53Жеррард яна бир бор Слотни танқид қилди  2

Февзи Давлетов: "Бу қандай содир бўлаётганига ўзим ҳам тушунмаяпман" Новости

Февзи Давлетов: "Бу қандай содир бўлаётганига ўзим ҳам тушунмаяпман"

Суперлига 2-тури доирасидаги "Қизилқум" — "Сурхон" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Февзи Давлетов ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Февзи Давлетов: "Икки хил таймлар гувоҳига айландик. Йигитларга ишонч етишмади. Иккинчи бўлимда "Қизилқум" қарши ҳужумга таяниб ўйнади. Бу вазиятдан чиқиш керак".

- Мавсум стартидан аввал кутилмаганда "Сурхон"да бош мураббий ўзгарди. Жамоа дастлабки икки турда ишончсиз ўйин кўрсатмоқда. Буларнинг ортида нима турибди деб ўйлайсиз?

- Биз шу мавзуда йигитлар билан суҳбатлашиб, сабабларини тушунишга ҳаракат қилдик. Иккинчи бўлимда ёмон ҳаракат қилмадик. Психология бўлса керак деб ўйлайман.

- Нега Нимели йўқ?

- Унда жароҳат бор. Яна баъзи футболчилар даволанмоқда.

- Уларнинг жароҳати жиддий эмасми?

- Кейинги ўйиндан аввал уларнинг ҳолатига баҳо бериб, қарор қабул қиламиз.

- "Сурхон" иккинчи таймни яхши бошлади, кийиниш хонасида уларга нималар дедингиз?

- Йигитлар билан жиддий, баланд овозда суҳбатлашиб олдик.

- Биринчи голдан сўнг бугунги ўйинга қилган режаларингиз ўзгариб кетдими?

- Бугун ижобий натижага режа қилиб, ҳужумкор ўйин кўрсатмоқчи эдик. Рақибни прессингга таклиф қилдик, аммо ҳимояда хатоларга йўл қўйдик. Ҳужумкор ўйинни сўраган эдим.

- "Сурхон" март ойининг ўзида яна "Навбаҳор" ва "Андижон" билан ўйнаши керак. Жамоа учун футбол баҳори оғир бошландими?

- Ҳамма билан сифатли ўйин кўрсатиш керак.

- "Сурхон" Нимелига жуда боғланиб қолганми?

- Муҳаммад Али Абдураҳмонов "Пахтакор" билан баҳсда фаол ўйнади. Бугун унга имкон бергандик. Ҳаммасини ўзингиз кўрдингиз.

- Дарвозабон кетма-кет иккинчи тур қўпол хатога йўл қўйяпти.

- Бу қандай содир бўлаётганига ўзим ҳам тушунмаяпман.

- "Қизилқум"дан шундай ўйин кутганмидингиз?

- Албатта. "Бунёдкор"га қарши баҳсни кўрдик, барчасини ўргниб чиқдик.

- Футбол мухлислар учун ўйналади. Уй ўйинларини ўтказиш учун "Сурхон"га Қарши шаҳри яқинроқ эди, нега жамоа Тошкентда ўйнаяпти?

- Бироз кутиб туришимиз керак. Иккинчи даврада жамоа Термизга қайтади.


Рейтинг: -5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика