Фернандо Йерро: "15 ёшлигида Искога баҳо беришим учун 10 дақиқа кифоя қилган"
21 окт 2017 20:42
Новости
Фернандо Йерро: "15 ёшлигида Искога баҳо беришим учун 10 дақиқа кифоя қилган"
"Реал" собиқ сардори Фернандо Йерро ярим ҳимоячи Искога биринчи маротаба эътибор қаратган пайти ҳақида гапириб ўтди.
"Мен учун 15 ёшлигидан бери биладиганим йигитга баҳо бериш қийин. Мен уни региональ чемпионатда кўрганман.
Мен Риохага келганман, чунки менга "Валенсия"да Бенальмадендан чиққан ажойиб иқтидор соҳиби чиққанини айтишган.
Сен келасан ва қани ўша иқтидор деб ўйлай бошлайсан. Ўйинни 10 дақиқа кўрдим ва кетдим, шундай дедим: "Мен ўзимга керак бўлган ҳаммасини кўрдим".
Иско ўйнаши керак, у ўзини жамоа учун муҳим деб ҳисоблаши керак, унга ишонишаётганини ҳис қилиши керак. Ўша пайтда унинг иқтидоридан келиб чиқиб айтиш мумкинки, у ҳамма нарсага қодир эди", - деди Йерро.
Комментарии