RU

Последние новости

21:40Эксперт фикри. Мурод Исмоилов: "Нефтчи" чемпионликка катта қадам ташлади, "Насаф" осонликча таслим бўлмаса керак"  1 21:10Суперлига. "Динамо" – "Пахтакор" (матнли трансляция)  38 21:08Про лига. Далер Тухсановнинг дубли "Олимпик-MobiUz"га "ФарДУ" устидан ғалабани тақдим этди  0 21:05Суперлига. "Насаф" мавсумдаги илк мағлубиятини Фарғонада қабул қилиб олди  160 20:35Расман: Бакаев "Бухоро"дан кетди  9 20:17"Тракторсози" — "Истиқлол". Эрон Суперкубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 19:46"Тоттенхэм" "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олиши мумкин  0 19:18Португалия клублари Ойбек Бозоровни кузатиб бормоқда  6 18:35U-21 биринчилиги. Сардор Мирзаевнинг голи эвазига ОКМК ёшлари "Пахтакор"ни мағлуб қилди, "Қўқон-1912"дан суперкамбэк ва бошқа натижалар  1 17:35"Динамо" 15 йилдан буён Самарқандда "Пахтакор"ни юта олмаяпти  13 17:13Биринчи лигада иккинчи давра старт олди: "Жиззах ФА"дан илк ғалаба, "Цементчи"дан 11:0 ва бошқа натижалар  2 16:52"Бугун Ўзбекистон чемпионатида қизиқарли кун". Боян Миладинович Самарқанд ва Фарғонадаги ўйинлар олдидан нималар деди?  3 16:37"Реал" Камавинганинг жароҳати ҳақида маълумот берди  2 16:11Ўзбекистонлик ҳужумчи Ироқ чемпионатида ўйнайдиган бўлди  6 15:50Расман: Ўзбек телеканаллари Ла Лига, А Серия ва Англия Кубогини намойиш этади  23

"Фернандесга узрим етиб борди. "Нижний Новгород"дан пастдаги жамоага ўтмайман - Иброҳимҳалил Йўлдошев билан интервью Новости

"Фернандесга узрим етиб борди. "Нижний Новгород"дан пастдаги жамоага ўтмайман - Иброҳимҳалил Йўлдошев билан интервью

Интервью вақти!

Россия Премьер Лигасининг 20-турида "Нижний Новгород" ЦСКАга мағлуб бўлди. Гап шундаки, новгородликлар сафида тўп тепаётган ҳамюртимиз Иброҳимҳалил Йўлдошев баҳснинг 84-дақиқасида ЦСКА футболчиси Марио Фернандес билан тўқнашиб кетди. Ҳаводаги ҳаракатлардан сўнг Фернандеснинг бурни синди. Хўш, аслида вазият қандай бўлганди? Иброҳимҳалил Йўлдошев билан алоқага чиққан мухбиримиз шу ва бошқа саволларга жавоб олди. 

- Дастлаб ЦСКА билан кечган ўйин ҳақида фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз. Кучли рақиб билан ўйинда жамоангиз муносиб қаршилик кўрсатишга уринди. Бироқ якунда гол ўтказиб юбориб кичик ҳисобда мағлуб бўлди...

- Авваламбор ассалому алейкум. Ушбу ўйинга ҳужумкор руҳиятда тушган эдик. ЦСКА каби кучли рақибларга қарши баҳсларда мотивация ўз-ўзидан катта бўлади. Биринчи бўлим охирларида қизил карточка олдик. Уч очко учун чиққандик. 10 киши қолганимиздан кейин майдоннинг барча чизиқларида икки карра куч билан ўйнашимиз талаб этиларди. Ортга йўлимиз қолмаганди. Иккинчи бўлимда ҳимояда яхшироқ ҳаракат қилишимиз керак эди. ЦСКА деярли вазиятлар юзага келтиргани йўқ. Буни ҳаттоки рус шарҳловчилари ҳам таъкидлади. Сўнгги дақиқаларда ҳимоямиздаги тартибсизликдан рақиб фойдаланди. 

- Марио Фернандес билан тўқнашувингиз учрашувда барчанинг эътиборини тортган вазият бўлди, дея оламиз. Ўша ҳолат иштирокчиси сифатида вазиятни тўлиқ айтиб берсангиз. Ўйиндан сўнг гаплашдингларми?

- Бу биринчиси эмасди. Ҳимояда, ярим ҳимояда кўп тўқнашдик. Иккинчи бўлим сўнггида иккинчи тўпга ҳавода кураш кечди.  Марио бурнидан жароҳат олди. Очиғи қонни кўриб унга раҳмим келди. Ўзимга катта таъсир қилмади. Ҳозирда яхшиман. Ўйиндан кейин дарҳол инстаграм орқали Марио Фернандесни изладим. Лекин бундай тармоқдан фойдаланмас экан. Жамоадоши Бахтиёр Зайнутдинов билан боғландим. Менимча узрим етиб борган, деб ўйлайман. 

- "Нижний Новгород" сафида ўйинингиз очилиб бормоқда. Маҳаллий мутахассислар назарига тушяпсиз. Ёзда сизни кучлироқ чемпионатда кўришимиз мумкинми?

- Сўнгги ўйинларда кутилганидек ўйнашга ҳаракат қиляпман. Тўғри мураббий ва мутахассислар назарига тушяпман. Ёзда қайси чемпионатга ўтишим мумкин? Тўғриси бирор нарса дея олмайман. Вақт кўрсатади. 

- Владикавказнинг "Алания" жамоаси бош мураббийи Спартак Гогниев сизга қизиқиш билдирганини, ҳужумкор услубга мос келишингизни айтди. Бунга сизнинг муносабатингиз қандай?

- Буни сиздан эшитмоқдаман. "Алания" "Нижний Новгород"дан пастда. Ҳозирги клубимдан паст жамоага ўтмайман. Мақсадим - олдинга интилиш. Бошқа томондан Россияда қоламан, деб ҳам айта олмайман.

- Ўзбекистон Суперлигасининг дастлабки турларини кузатганингиз табиий. Қандай хулосалар олдингиз?

- Кўрдимки, ҳамма клубларда ўзгаришлар катта. "Пахтакор" ҳозир ҳам яхши таркибга эга. Ҳимояга керакли ўйинчилар олинган. Ярим ҳимояда Икром Алибоевнинг тажрибаси ёрдам бериши шубҳасиз. "Навбаҳор"ми, "Локомотив"ми таркибида номдор ўйинчилар бор.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +27   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика