Фердинанд: "Манчестер Юнайтед" камида икки йилга совринларни унутиб туриши керак"
01 мар 2022 19:48
Новости
Фердинанд: "Манчестер Юнайтед" камида икки йилга совринларни унутиб туриши керак"
МЮ собиқ ҳимоячиси Рио Фердинанд "қизил иблислар"нинг яқин келажакдаги истиқболига баҳо берди.
"Рангник келди, лекин тез орада жамоада мураббийни алмаштиради ва яна бошқа футбол услубига кўникиш керак. Бу навбатдаги тўнтариш бўлади. Менимча, "Манчестер Юнайтед" камида икки йилга совринларни унутиб туриши керак.
Янги мураббийга ишониш керак. Ҳа, хатолар бўлади, бироқ уни қўллаб-қувватлаш ва ишлаш учун камида икки йил бериш муҳим. Бир вақтнинг ўзида қайта қуриш ва ғалаба қозониш мумкин эмас. Бунақаси содир бўлмайди", – деди Фердинанд.
"Юнайтед" 27 турдан сўнг АПЛ турнир жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Комментарии