RU

Последние новости

07:15ОЧЛ-2. "Андижон" – "Ал Аҳли" 0:0   0 02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  14 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  149 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  2 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  1 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  3 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  4 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  15 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  10 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  2 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  96 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5

Фердинанд Каземиронинг МЮга олиб келган "бебаҳо" хусусияти ҳақида айтди Новости

Фердинанд Каземиронинг МЮга олиб келган "бебаҳо" хусусияти ҳақида айтди

Август ойида катта маблағ эвазига "Манчестер Юнайтед"га келган Каземиро ажойиб ўйин кўрсатмоқда.

"Манчестер Юнайтед"нинг собий ҳимоячиси Рио Фердинанд "қизил иблислар" ярим ҳимоячиси Каземирони мақтаб, у жамоага "бебаҳо" ғалаба қозониш ҳиссини қўшганини таъкидлади. 

Август ойида инглиз клуби "Барселона" ярим ҳимоячиси Френки де Йонгни муваффақиятсиз таъқиб қилганидан кейин бор эътиборини Каземирога қаратди ва тезлик билан "Реал"ни 70 млн фунтгача кўтарилиши мумкин бўлган таклифга кўндирди. Жорий мавсумда 2 та гол урган 30 ёшли бразилиялик футболчи келганидан буён "Олд Траффорд"да жуда яхши таассурот қолдирди. Кўплаб жамоа мухлислари уни сўнгги йиллардаги энг яхши трансфер, дея таърифламоқда. У "Юнайтед"нинг қисмларини бирлаштириб турувчи "елим"га айланди ва майдон ярим ҳимоя чизиғида Кристиан Эриксен ва Бруну Фернандеш билан ажойиб ҳамкорликни йўлга қўйди. 

Ноябрь декабрь ойида Премьер-лигада ойнинг энг яхши футболчиси унвонини "Арсенал" сардори Мартин Эдегорга бой берган Каземиро Фердинанднинг фикрига кўра, "Реал"да ўз даврининг энг яхшилари билан ўйнади ва тўплаган тажрибаси ҳамда Мадрид клубидан ғолиблик кувватини янги жамоадошларига ҳам юқтира олди.

Рио Фердинанд манбага берган интервьюсида қуйидаги фикрларни билдирди:

"Ўйлашимча, "Манчестер Юнайтед"да кўплаб ғолиб бўла олмаган ўйинчилар бор. Эҳтимол, Давид Де Хеа ва Маркус Рэшфорд бундан мустасно. Улар лигада қандай ғалаба қилиш ва қандай қилиб катта совринларни қўлга киритишни билмайди. 

Каземиро буни ҳали МЮда қилмади, лекин у ўзи эга бўлган тажрибани, шу жумладан, "Реал"да ўтказган барча омадли даврлардаги тажрибасини "Юнайтед"га олиб келиши жуда бебаҳо бўлади. Сиз йирик клублардан ғалабаларга эришган жамоадан ўйинчиларни олиб келишингиз мумкин, агар улар ўша ғалабаларнинг ажралмас таркибий қисмларидан бири бўлса, бу катта таъсир кўрсатиши аниқ. Мен буни Каземирода кўряпман. 

Сиз у ўйнаган катта ўйинларга қайтсангиз, ушбу ўйинларнинг кўпида у ўйининг энг яхшиси бўлиш учун курашганини кўрасиз.

Ўтган Чемпионлар Лигаси финалида Тибо Куртуа ўйиннинг энг яхши футболчиси бўлди, лекин мен Каземирони энг яхши сифатида танлаган бўлар эдим. Муҳим паллаларда у йўқолиб қолмайди, бунинг ўрнига у янада фаоллашади".

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика