Фердинанд “Барселона”га нега ўтмаганини ошкор қилди
09 апр 2020 19:40
Новости
Фердинанд “Барселона”га нега ўтмаганини ошкор қилди
МЮнинг собиқ ҳимоячиси Рио Фердинанд 2008 йил “Барселона”да пайдо бўлиш эҳтимоли бўлганини ҳақида гапирди.
“Барселона”га жуда яқин эдим. Агентим билан музокаралар ўтказилди ва мен Франк Райкард билан учрашдим. Бу “Барселона”га қарши 0:0 ойнаганимиздан кейин, трибуна остидаги махсус жойда бўлганди. Мен доим хорижда ўйнашни хоҳлашим ҳақда айтардим, аммо ватанимдаги муваффақиятлар мени тўхтатиши мумкин эди. “Манчестер Юнайтед”дек клубда ўйнаш бахтига муяссар бўлгандим, у ерни тарк этишнинг деярли имкони йўқ эди.
Кейин эса биз “Барселона” тўсиғидан ўтиб, Чемпионлар Лигасида зафар қозондик. Хўш, нега қайта шаклланаётган Европанинг энг кучли жамоасини тарк этишим керак эди? Ўша вақт, Хави, Иньеста ва Месси 4 йилдан кейинги даражасида эмасди”, дейди Фердинанд.
Похожие новости
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Комментарии