“Фенербахче” расман Ўзил билан шартнома имзолаганини эълон қилди
24 янв 2021 19:55
Новости
“Фенербахче” расман Ўзил билан шартнома имзолаганини эълон қилди
“Фенербаҳче” расмий сайти Месут Ўзил эркин агент сифатида клубга ўтганини тасдиқлади.
У “Арсенал” билан шартномасини муддатидан олдин бекор қилди.
Германиялик турк жамоаси билан 3,5 йиллик келишувга эришди. Битимнинг молиявий томонлари эса ошкор қилинмади. Ўзил бугун “Фенербаҳче” қароргоҳида тиббий кўрикдан ўтди.
Rüya gerçek oldu: Mesut Özil Fenerbahçemizde! #FenerSignMesut https://t.co/ZY00yCmVhC pic.twitter.com/oXJPfmfTJZ
— Fenerbahçe SK (@Fenerbahce) January 24, 2021
32 ёшли хавбек “тўпчилар” сафида 2013 йилдан бошлаб тўп тепиб келаётганди. Бунгача эса у “Шальке”, “Вердер” ва “Реал” шарафини ҳимоя қилган.
Маълумот ўрнида, Эрол Булут шогирдлари Туркия Суперлигаси 20 туридан кейин 39 очко тўплаган ҳолда 3-ўринда бормоқда.

Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии