RU

Последние новости

20:25"Байер" футболчиси Ҳалил Коч: "Ўзбекистон кучли ва курашувчан жамоа экан"  1 19:51Садриддин Ҳасанов: "Бу ўйинда биз мураббийларнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  1 19:33Нурбек Сарсенбаев: "Бизга кучли рақиблар керак. Чунки жаҳон чемпионатидаги рақиблар бундан-да кучлироқ бўлишади"  2 19:20Ямал дербига қадар тикланмайди  5 18:56Ўзбекистон U-17 — Туркия U-17 ўртоқлик ўйинида дуранг  14 18:41"Сўғдиёна" назорат ўйинида "Динамо"ни мағлуб қилди  2 18:24Россиялик собиқ футболчи Эрон термаси ҳақида: "Сайёҳлар жамоаси. Улар қандай қилиб жаҳон чемпионатига чиқди, ҳайронман"  27 17:58Жон Оби Микел ўзининг АПЛ рамзий термасини тузди  3 17:43"Ливерпуль" футболчиси жароҳат сабабли термаси ихтиёрини тарк этди  0 17:16Назорат ўйини. "Сурхон" ва "Локомотив" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди  0 16:16ЖЧ-2026 саралаши. Бугун Осиёда иккита ўйин бор  4 15:31"Интер Майами" Неймарга қизиқмоқда. Бразилиялик футболчи "Барса"да Месси ва Суарес билан ўйнаган  4 14:49"Ал Аҳли" Винисиус учун "Реал"га 300 млн фунт тўлашга тайёр  2 13:53Мбаппе жиддий жароҳатдан қутулиб қолди. У кейинги ҳафтада "Реал" билан машғулот ўтказиши мумкин  10 13:10"Бавария" 39 ёшли Нойер билан шартномани узайтиради?  2

Феликс Санчес: "Ноодатий об-ҳаво бизга ноқулай келди" Новости

Феликс Санчес: "Ноодатий об-ҳаво бизга ноқулай келди"

Ўзбекистон - Қатар (2:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида қатарликлар бош мураббийи Феликс Санчес ўз фикрларини билдирди.

- "Бугунги ўйин жамоамиз учун қийин ўтди. Биринчи бўлимда жамоамиз нисбатан яхшироқ кўринди. Аммо танаффусдан сўнг хатоларга йўл қўйдик. Айниқса ўтказиб юборилган голдан сўнг диққатни жамлашда қийналдик. Натижада ўйинимиз қовушмади. Шунингдек, мазкур ўйин ноодатий об-ҳавода ўтди. Бу ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Тўғри, ўтган ўйинда Эквадор терма жамоасига дарвозасига 4 маротаба йўл топиб, ғалаба қозонгандик. Бугун эса битта ҳам гол уролмадик. Ҳар бир ўйин алоҳида тарих. Бир ўйинда кўрсатилган ўйинни ёки натижани бошқа бир баҳсда такрорлаш қийин бўлади. Қолаверса, Ўзбекистон топ даражадаги рақиб. Бугунги баҳсда яхши ўйнолмаганимизга уларнинг ҳам ҳиссаси бор. Ўзбекистон ўйин ташкил этишда жуда яхши ҳаракатланди. Рақиб бизга олдинги чизиқда деярли имконият қолдирмади.

Биз нафақат ўз уйимизда ўтадиган мундиални чамалаб, балки Осиё кубогида ҳам яхши натижа қайд этиш учун ишлаяпмиз. Жаҳон чемпионатига босқичма-босқич тайёргарлик кўрилади. Биз ЖЧ йўлида Осиё кубогини беэътибор қолдирмаймиз. БААда ўтадиган қитъа чемпионатига ҳам консентрацияни қаратамиз. Айнан шу орқали ЖЧга ҳам жиддий тайёргарлик кўрамиз.

Ҳимоядаги тартибсизлик? Тўғри, ўтган иккита баҳсда жами 5 гол ўтказдик. Бу кўп. Голлар албатта хатолар эвазига киритилади. Аммо бу билан мудофаа чизиғимиз муаммолар гирдобида қолган демаган бўлардим. Кейинги баҳсларга қадар ушбу мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этамиз. Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, биз иккала баҳсни жуда жиддий ва топ савиядаги рақиблар билан ўтказдик. Бугун ютқаздик, аммо яқин орада Ўзбекистон билан яна учрашишни истайман, ўшанда биз бошқача ўйнаймиз.

Ўтказилган иккинчи голни дарвозабоннинг хатосидан кўра футболчининг маҳоратига боғлаган бўлардим. Умуман олганда киперимиз бугун дарвозани яхши қўриқлади", - деди испаниялик мутахассис Феликс Санчес. 

Рейтинг: +33   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика