RU

Последние новости

22:22Гавининг ҳолати бўйича маълумот берилди  2 22:15АПЛ. "Арсенал" – "Манчестер Сити" 3:1 (матнли трансляция)  121 21:50"Орзулар театри"? МЮ "Олд Траффорд"даги охирги олтита ўйиннинг бештасида мағлуб бўлди  15 21:09А Серия. "Милан" – "Интер". Таркиблар аниқ!  4 20:58АПЛ. "Ман Юнайтед" бу сафар ўз уйида "Кристал Пэлас"га ютқазди. Лисандро Мартинес жароҳат олди  13 20:48Туркия. "Фенербахче" – "Ризеспор": Алиқулов сариқ карточкалари йиғилиб қолгани сабаб бу ўйинни ўтказиб юборади  0 20:16АПЛ. "Арсенал" – "Манчестер Сити". Абдуқодир Ҳусанов захирада  66 19:58Ла Лига. "Барселона" ўз уйида минимал ҳисобда "Алавес"ни таслим этди  62 19:33Гави жароҳат олди  5 18:55«Ал Насср» яна бир ТОП футболчи учун 100 миллион евро таклиф қилди  11 18:27А Серия. "Ювентус" ўз уйида "Эмполи"ни йирик ҳисобда таслим этди, Коло-Муанидан дубль  4 18:02АПЛ. "Брентфорд" — "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" — "Кристал Пэлас" ўйинларининг таркиблари маълум  17 17:24«Машъал» икки нафар футболчи билан шартнома тузди. Улардан бири ўтган мавсумни Жанубий Кореяда ўтказган  0 16:52Гвардиола матбуот анжуманида Абдуқодир Ҳусановнинг ҳолати ҳақида фикр билдирди  21 16:40Расман. «Манчестер Юнайтед» қишдаги илк харидини амалга оширди  2

Феликс АПЛни қизил билан бошлади. "Челси" эса 2023 йилда ғалаба қозонгани йўқ (мутолаа учун) Новости

Феликс АПЛни қизил билан бошлади. "Челси" эса 2023 йилда ғалаба қозонгани йўқ (мутолаа учун)

Аммо, Жоау ҳаракат қилди.


Жоау Феликс Лондонга кўчиб ўтганидан сўнг бирдан дебют қилди, аммо АПЛдаги илк ўйин ҳамма кутгандек бўлмади. "Фулхэм"га қарши ўйинда гол ёки ассист ўрнига қизил карточка.

Португалиялик 58-дақиқада Кенни Тетега зарба берди. Феликс оёғини юқори кўтариб, рақибининг оёғига бутсасининг тишлари билан зарба берди ва ҳақли равишда қизил карточка олди. Ҳакам Дэвид Кут янги ўйинчини аяб ўтирмади.






Бу Феликснинг фаолиятидаги атиги иккинчи четлатиш. Биринчиси 2021 йилнинг сентябрида "Атлетик"га қарши ўйинда рўй берган эди. Жоау ўшанда 60-дақиқада майдонга тушган, 78-дақиқада эса иккита сариқ карточка олганди – бири қўл билан рақибнинг юзига зарба бергани учун, иккинчиси ҳакам билан баҳслашгани учун.



Жоау Премьер-лигадаги илк ўйинида четлатилган "Челси"нинг биринчи ўйинчиси бўлди. Агар барча жамоаларни олсак, бунақаси 2014 йилнинг октябридан бери рўй бермаётганди: ўшанда Федерико Фасио "Тоттенхэм" сафида "Манчестер Сити"га қарши ўйинда муваффақиясиз дебют қилганди.

Муҳим жиҳат: Феликс ярим йиллик ижараси мобайнида лигада ўйнаши мумкин бўлган ўйинлар сони 21та эди. Биттаси ортда қолди, эндиликда учта ўйинлик дисквалификацияга дуч келиш мумкин. Бу эса қолган ҳар бир ўйинларни қимматроқ қилади. "Челси" португалияликнинг ижараси учун 11 млн евро тўлади.


Феликс четлатишга қадар "Челси"даги энг яхши ўйинчи бўлиб турган эди: кўп тепди ва вазиятлар яратди



Феликс қизилга қадар "Челси"нинг энг яхши ўйинчиларидан бири бўлиб турганди. У фаол эди ва вазиятлар яратди – Лено унинг икки зарбасидан сўнг жамоасини голлардан қутқарди. Жоау муваффақиятли тарзда қанотга қочди ва у ердан марказга кирган ҳолда, жамоавий ҳаракатларда иштирок этди.

Феликсда 6та зарба, 4та аниқ зарба, зарба олдидан пас, 2та муваффақиятли дриблинг уриниши бор эди. Афсуски, португалиялик иккинчи бўлимда буларга четлатишни ҳам қўшди.

"Бу ҳужум пайтида тўпга ташланиш эди, унда ҳеч қандай ғаразли ният йўқ эди, аммо у нимага қизил олганини тушунаман. У ҳақиқатдан ҳам яхши ўйнади, сиз унинг ўйиндаги сифатини кўришингиз мумкин, шундай экан бу бизни икки баравар хафа қилади", – деб Жоаунинг дебютига изоҳ берди Грэм Поттер.

"Челси" биринчи таймда Виллиандан тўп ўтказди, аммо иккинчи тайм бошида жарима зарбасидан сўнг Кулибали тўпни дарвозага йўллади. Жамоа камчилик бўлиб иккинчи тўпни ўтказди ва 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.



Янги йил "Челси" учун хурсандчилик билан бошланмади: "Ноттингем" билан дуранг, "Сити"дан икки мағлубият (АПЛда ва Кубокда чиқиб кетиш) ва эндиликда қўшнилар билан ўйиндаги муваффақиятсизлик. Грэм Поттер умидли стартдан сўнг даҳшатли серияни ўтказмоқда – сўнгги 8та расмий ўйинда 6та мағлубият.

Жароҳатлар билан боғлиқ муаммо ҳам ёмонлаша бошлади, янги йўқотиш – Денис Закария.


"Фулхэм" – "Челси" 2:1 (1:0, 1:1)

Голлар: 1:0 – 25 Виллиан, 1:1 – 47 Кулибали, 2:1 – 73 Винисиус.

"Фулхэм": Лено, Тете, Рим, Адарабиойо, Робинсон, Рид (Кэрни, 68), Перейра (Жеймс, 90), Пальинья, Виллиан (Соломон, 83), Декордова-Рид (Уилсон, 68), Винисиус (Чалоба, 90).

"Челси": Аррисабалага, Аспиликуэта, Тиаго Силва, Кулибали, Чалоба (Кукурелья, 79), Холл (Чуквуэмека, 79), Ковачич (Галлахер, 79), Закария (Жоржиньо, 56), Маунт (Зиеш, 80), Хавертц, Жоау Феликс.

Огоҳлантиришлар: Робинсон (9), Перейра (14), Чалоба (36), Холл (62), Маунт (76), Адарабиойо (84), Лено (90).

Четлатиш: Жоау Феликс (58).


Фулхэм

Виллиан - 25', Винисиус - 73'

Премьер-лига . Тур 7

13/01/2023, 01:00

1
:
2
Завершен

Челси

Калиду Кулибали - 47'

Стадион: Craven Cottage, 24460 зрителей

Главный судья: David Coote

45'
90'
9'  Энтони Робинсон
14'  Андреас Перейра
25'  Виллиан
68'  Харрисон Рид (Том Кэрни)
68'  Бобби Рид (Харри Уилсон)
73'  Винисиус
73'  Андреас Перейра
83'  Виллиан (Манор Соломон)
84'  Тосин Адарабиойо
90'  Андреас Перейра (Дэниел Джеймс)
90'  Винисиус (Натаниэль Чалоба)
90'  Бернд Лено
36'  Трево Шалоба
47'  Калиду Кулибали
56'  Денис Закария (Жоржиньо)
58'  Жуан Феликс
62'  Льюис Холл
76'  Мэйсон Маунт
79'  Льюис Холл (Карни Чуквуемека)
79'  Матео Ковачич (Конор Галлахер)
79'  Трево Шалоба (Марк Кукурелья)
80'  Мэйсон Маунт (Хаким Зиеш)


→ "Челси" Феликсни ижарага олди – у "Атлетико"га 127 миллионга тушди, аммо асосий юлдуз бўлмади (мутолаа учун) 


Sports.ru сайтидан Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика