Федерико Кьеза Туринни тарк этади — томонлар янги шартнома бўйича келиша олишмади
04 июн 12:07
Новости
Федерико Кьеза Туринни тарк этади — томонлар янги шартнома бўйича келиша олишмади
"Ювентус" муносиб таклиф тушса, футболчисини сотишга тайёр.
"Кекса синьора" футболчига маоши камайтирилган вариантдаги икки йиллик шартнома таклиф қилган. Аксинча, яхшироқ шартлардаги шартномани кутган италиялик футболчи таклифни рад этган.
Натижада, "Ювентус" Кьезани ёзги трансфер ойнасида тахминан 25 млн евро эвазига сотишга тайёр. Акс ҳолда, кейинги йил ёзда, Федерико Туринни эркин агент сифатида тарк этиши мумкин.
Комментарии