RU

Последние новости

09:34Ўзбекистон кубоги. Бугун 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 09:03Модричнинг "Реал"даги келажаги маълум  3 08:31Sofascore. Захирадан майдонга тушган Файзуллаев неча баҳога лойиқ кўрилди  4 08:00Ўзбекистон Кубоги. 3-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  7 07:32ОКМК - "Нефтчи" ўртасидаги супер баҳсдан ёрқин ФОТОГАЛEРEЯ  0 05:24Юрген Клопп мураббийликка қайтмоқда, у Шомуродовга устоз бўлиши мумкин  11 02:02АПЛ. "Брайтон" ўз уйида Премьер-лига чемпионини мағлубиятга учратди  3 00:58Виталий Левченко: "Юлдузли жамоалар ҳар доим ҳам натижага эришавермайди. Шунчалик саволларингиз кўп-ми?"  8 00:44ЦСКА мағлубиятдан қутилиб қолди, Файзуллаев захирадан майдонга тушди  5 00:30Суперлига. Тўхтахўжаев ОКМКни мағлубиятдан қутқариб қолди, Аброр Исмоилов эса икки дақиқа ичида иккита гол урди  4 00:27Миржалол Қосимов: "Биз биринчи ўринга чиқиб олдик. У захирада уйқусираб ўтирган эди"  7 00:05Аморим қишда МЮни тарк этиши мумкин эди, аммо...  1 23:10"Ман Сити" Виртцнинг трансфер нархи юқорилиги сабабли ундан воз кечди. Келишув клубга умумий ҳисобда 300 миллион еврога тушиши мумкин эди (BBC)  4 22:28Украина, Англия, Польша, Дания, Балтика мамлакатлари ва Япония Россиянинг қайтишига қатъиян қарши. Жанубий Америка мамлакатлари эса аксинча  22 21:57Суперлига. Олмалиқда дарвозаларга 4 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади  106

Федерациялар фаолияти атрофлича муҳокама қилинмоқда Новости

Федерациялар фаолияти атрофлича муҳокама қилинмоқда

Ҳар бир соҳада бўлгани каби спортда ҳам амалга оширилган ишлаб сарҳисоб қилиниб, эришилган ютуқлар билан бирга йўл қўйилган хато ва камчиликлар муҳокама қилинади. Хулосалар эса галдаги вазифаларни тўғри ва аниқ белгилаб олинишида асосий омил вазифасини ўтаб беради.
Шу кунларда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида Олимпиада оиласига кирган спорт турлари бўйича мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган федерациялар томонидан 2013 йилнинг ўтган 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар федерациялар раҳбарияти, мураббий ва мутахассислар иштирокида сарҳисоб қилинмоқда. Бугунги кунга қадар оғир атлетика, эркин, юнон-рум ва аёллар кураши, бокс, сузиш, таэквондо (WTF), дзюдо, велоспорт ҳамда ўқ отиш спорт турлари бўйича мамлакат федерациялар фаолияти кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, айрим спорт турларида 2011-2012 йилларга нисбатан ўсмирлар, ёшлар ва миллий терма жамоа аъзолари томонидан халқаро майдонларда қўлга киритилган муваффақиятлар салмоғи сезиларли равишда юксалган. Мураббий ва ҳакамлар маҳоратини ошириш борасида ҳам кенг кўламдаги ишлар амалга оширилган. Дунё ва қитъа миқёсида ўтказилган мусобақаларга терма жамоалармизни муносиб тайёргарлик кўришлари учун барча шароитлар яратиб берилган. Бироқ, спортнинг оммавийлигини ошириш ва бу орқали рақобат муҳитини янада ривожлантириш бўйича олиб борилаётган сайи харакатлар қониқарли даражада эмас. Вилоятларда аксарият спорт турлари бўйича худудий федерациялар ташкил этилмаган, селекция масалалари бўйича туман ва вилоят мусобақалари назоратга олинмаяпти, жойларда 2016 йил Рио-де-Жанейро шаҳрида (Бразилия) ўтказиладиган XXXI ёзги Олимпиада ўйинларига тайёргарлик кўриши бўйича тасдиқланган вилоятларнинг ҳудудий Дастурлари бажарилиши назоратга олинмаган, айрим спорт турларида шу кунга қадар Ўзбекистон ёшлар ва ўсмирлар терма жамоаларига катта мураббийлар тайинланмаганлиги танқидий кўриб чиқилди.

Йиғилишда, шунингдек, федерацияларга бириктирилган ҳомийлар томонидан ўтказиладиган маблағларни мақсадли сарфланиши, молиявий маблағларни ишлатилишида амалдаги қонунчиликка қатъий амал қилиш ҳақида тўхталиниб, келгусида ҳам ушбу масалалар Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси томонидан қаттиқ назорат остига олиниши таъкидланди.  

“Ҳисобот йиғилишларида энг аввало Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон спортчиларини 2016 йил Рио-де-Жанейро шаҳрида (Бразилия) бўлиб ўтадиган XXXI ёзги Олимпида ва XV Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўриши тўғрисида” 2013 йил 25 февралдаги ПҚ-1923-сонли қарорининг ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар атрофлича ўрганилиб, ютуқлар билан бирга мавжуд камчиликлар ва уларнинг бартараф этиш чоралари ишлаб чиқилмоқда – дейди Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасини вице-президенти Фарҳод Турдиев. Маълумки, Давлатимиз раҳбарининг мазкур қарорида Олимпиада ўйинларида юқори натижаларни қўлга киритиш имконияти мавжуд бўлган Устувор ва энг йирик спорт анжуманига йўлланмаларга эга бўлиш имконияти юқори бўлган Истиқболли спорт турларини саралаб олиш вазифаси белгиланган. Шундан келиб чиқиб, биз биринчи галда Устувор ва Истиқболли деб олинган спорт турлари бўйича ўтган давр давомида амалга оширилган ишларини сарҳисоб қилмоқдамиз. Очиғини айтиш керак, шу кунга қадар саккизта федерацияда амалга оширилган ишларни таҳлил қилган бўлсак, шундан тенг ярмининг фаолияти қониқарсиз деб баҳоланди. Тўғри, йил давомида юқорида номлари зикр этилган спорт турлари бўйича халқаро майдонларда кўплаб ютуқлар қўлга киритилди. Бироқ, ушбу спорт турларининг жойларда янада оммавийлаштириш ишларига етарли даражада эътибор қаратилмаган. Бу спорт турларида биз бунданда катта ютуқларга эга бўлиш имкониятимиз юқори ва бу учун мақсадни юқори олишимиз, яъни жойларда худудий федерацияларни ташкил этиш, селекция ишларини тўғри йўлга қўйиш, мураббий, ҳакамлар маҳоратини оширишимиз лозим. Айниқса, сузиш федерациясида олиб борилган ишлар талаб даражасида эмас. Шу боис, ушбу федерация раҳбарияти билан бўлиб ўтган йиғилишда, федерациянинг навбатдан ташқари конференциясини ўтказиш ва раҳбарият таркибини қайта кўриб чиқиш таклифи берилди. Шу ўринда, оғир атлетика, велоспорт, таэквондо (WTF), ўқ отиш каби спорт турларида федерация раҳбарияти томонидан амалга оширилиши лозим бўлган ишлар жиддий назорат остига олинганлиги ва бунинг самарасида мавжуд камчиликларга барҳам берилаётганлигини мамнуният билан таъкидлаш керак. Биз ҳеч қачон бугунги кун муваффақияти билан чекланиб қолмай, юксак марралар сари дадил одимламоғимиз зарур”.

Ҳа, Давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини шакллантириш орқали келажагимиз эгаларини ҳар томонлама комил инсон қилиб вояга етказиш борасида олиб борилаётган сайи-харакатлар, шунингдек, жисмоний тарбия ва спортни янада тараққий эттириш борасида қаратилаётган эътибор ва ғамхўрликлар, яратилаётган шароитлар ўз олдимизга юксак марраларни қўйишга ундайди. Шундай экан, олижаноб мақсадлар йўлида амалга оширилаётган ишларга барчамиз масъул эканлигимизни дилдан ҳис қилиб, ўз вазифамизга виждонан ёндошмоғимиз зарур.  

2014 йилги спорт мавсуми ҳам йирик спорт мусобақаларига бой бўлади. Бугун йўл қўйилган камчиликлар ва мавжуд муаммоларни тезда бартараф этиб, истиқболли режаларни хаётга татбиқ этишда барчамиз ҳамфикр, бир тану, бир жон бўлиб харакат қилишимиз талаб қилинади. Ниятимиз, Ўзбек спортининг зафарли одимлари сарҳад билмасин.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика