RU

Последние новости

11:58"Реал" АПЛдан марказий ҳимоячи олмоқчи  0 11:29"Манчестер Юнайтед" ва ПСЖ "Атлетико" собиқ ҳужумчиси учун 80 млн евро тўлашга тайёр  0 10:47Трент Александр-Арнольднинг келажаги маълум  2 10:07«Челси» жорий мавсум АПЛда бир дақиқа ҳам ўйнамаган футболчини 40 миллионга сотмоқчи  2 09:31Goal мавсумнинг энг омадли трансферлари рейтингини тузди. Рўйхатдан МЮнинг уч нафар собиқ футболчи жой олди  3 08:55«Сўғдиёна» БААдаги йиғини давомида яна бир Россия жамоасига қарши баҳс олиб боради  0 08:13«Реал Мадрид» Ла Лиганинг навбатдаги турида тарихий натижага эришиши мумкин  8 07:40Бугун ёшларимиз Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб боради  3 02:40А Серия. "Лацио" "Аталанта"га қарши ўйиннинг 88-дақиқасида тўп ўтказиб, ғалабани қўлдан бой берди. Бергамоликлар биринчи ўринга қайтишди  7 01:36"Лейпциг" футболчиси Манчестерга йўл олиши мумкин  0 00:37Суперкомпьютер талқинига кўра қайси жамоа АПЛ ғолиби бўлади?  5 23:56А Серия. "Интер" "Сарденья"да йирик ғалаба қайд этди  1 23:33Исак фаолиятини Лондонда давом эттириши мумкин  0 22:55"Ал Насср" супер трансфер амалга оширмоқчи  3 22:40Карвахаль: "Реал"га қарши ўйнашни истамайман"  3

Фахриддин Рўзиевнинг келишилган ўйинлар ҳақидаги мақоласи нега чоп қилинмади? Новости

Фахриддин Рўзиевнинг келишилган ўйинлар ҳақидаги мақоласи нега чоп қилинмади?

“Championat.asia”ни мунтазам кузатадиган мухлислар мени таниб қолишган бўлса керак. Шундай бўлса-да, бугун ўзим ҳақимда қисқача маълумот беришга қарор қилдим.

Исмим Фахриддин, 20 ёшга тўлганимга 16 кун бўлди. Бухоро вилояти таркибидаги Ғиждувон туманининг чекка қишлоқларидан бирида туғилганман. УзЖОКУнинг 2-босқичида таҳсил оламан. Футбол ўйнаш насиб қилмаган, лекин спортга муҳаббатим журналистикага олиб келди. Ўзбекистондаги спортга ихтисослашган энг оммабоп нашрда фаолият юритаман. Шундай бўлса ҳам, ўзимни журналист деб ҳисобламайман, бўлажак журналист – талабаман. Яхши ёзолмасам керак, фикрларимнинг аксари хато бўлиши мумкин, умуман тажрибасизман. Буни яхши англайман ва тан оламан, ўз устимда ишлаяпман. Билмаганимни сўрашдан уялмайман. Хиёнатдан жирканаман, адолатсизликдан нафратланаман. Ҳаётда энг муҳими номус, шараф деб ҳисоблайман...

Кеча “Ориат доно” радиосида спорт нашрларининг кичик муҳокамаси бўлибди. Эрталабдан бери футбол мухлислари, сайтимиз кузатувчилари ўша дастурдан “қирқилган” видеолавҳаларни юборишяпти. Муштарийларнинг таъкидлашича, ваъда қилган, лекин чиқармаган мақолам туфайли мени, сайтимизни гапиришибди экан. Бу фикрга қўшилмасам ҳам, ўша мавзу ҳақида тушунтириш беришга қарор қилдим. Ижтимоий тармоқларда менга турли хил изоҳ ёзаётган мухлислар кўзларингизни каттароқ ўқиб очинг.

Мавзу келишилган ўйинлар. Эмишки, биз бу воқеаларга келганда кўзимизни юмиб олаётган эканмиз. Демак, ҳурматли болажонлар, яқинроқ келинг ва қулоқчаларингизни яхшироқ очинг. 

ЎФА матбуот хизмати ташкилот Этика қўмитасининг ўша қарорини 28 ноябрь куни эълон қилганди. 1 кундан кейин “Championat.asia”да “Ўзбек футболининг адолатга аллергияси борми?” деган материалим эълон қилинди. Бу пайтда ҳали ҳеч ким қўмита қарорини муҳокама қилмаган эди. 

Шундан кейин “Сукунат”. ЎФА мутасаддиларига мурожаат”, “Танташевнинг ҳуштаги умидларни ўлдирди”, “Ўзбекистон футбол ассоциациясига саволлар”, “Коррупцияга қарши давра суҳбатлари орқали курашамиз!”, “Бошланди! Ўзбекистон футбол ассоциациясига алангали салом” сингари мақолаларим чиқди. Қайсидир фикрларим янглиш эди, қайсилари тўғри. Бу ўз йўлига, муҳими, жим турмадим, ўзимнинг вазифамни бажардим. Қўлимдан келганича ўша мавзуни қайта-қайта кўтардим. Хуллас, “Championat.asia” ходимлари орасидан Фахриддин Рўзиевнинг бир ўзи 6 марта ўша мавзуни кўтарган, ушбу мақолалар 123084 марта ўқилган. Бу фақат 1 кишининг ёзганлари. Бундан ташқари, ҳакамлик мавзусида ёзган яна бир мақоламни 42 мингдан ортиқ киши ўқиди. Маълумот учун айтаман, бу Ўзбекистондаги спортга ихтисослашган нашрлар учун супер натижа ҳисобланади.

Энди битта иш қилайлик. Келишилган ўйинлар мавзуси ноябрь ойининг охирида кўтарилди. Ўша пайтдан бери Ўзбекистондаги исталган нашрда чоп этилган мақолаларни, радио ва телеканаллар шу мавзуда тайёрлаган кўрсатув ёки суҳбатларнинг барчасини йиғинг. Агар шу мавзуда бутун ўзбек журналистикаси бирлашган ҳолда мендан кўп ёзган ёки гапирган бўлса, бугуноқ ишимдан бўшаб, Бухорога қайтаман. 

Очиғи, нимага асосланиб “Ориат доно” видеосини менга узатяпсизлар, танангизнинг қайси аъзоси билан ўйлаяпсизлар билмадим. Дўстона маслаҳат бераман, гапиришдан, нимадир қилишдан олдин ўйлаш керак. Ўйлаганда ҳам фақат бўйнингиз кўтариб турган бошингиз билан ўйланг.

Энди чоп қилинмаган мақола масаласи. “Championat.asia” учун баъзи сабабларга кўра масофадан туриб ишлардим. Тошкентга январь ойининг охирида келдим. Шундан кейин келишилган ўйинлар мавзусини ўргана бошладим. Дастлаб, Ўзбекистон футбол ассоциациясига бордим, саволларимни бериб, жавоб олдим. Кейин воқеага алоқадар бошқа кишилар билан суҳбатлашдим, озгина маълумот йиғдим. 20 февраль кунги қурьадан кейин ўзимдаги маълумотларнинг барчасини эълон қилмоқчи эдим. Минг афсуски, барчаси менга ёки “Championat.asia”га боғлиқ эмас экан. Бизга маълумот берган манба охирги кунларда сўзидан қайтиб қолди, яъни қўрқди. Ўшанда ҳам уялиб қолмаслик учун одамгарчиликдан четга чиқиб, аудио ва “скриншот”лар билан эълон қилиш варианти бор эди. Лекин виждонимиз йўл қўймади...

Агар яна кўнглиз тўлмаётган бўлса, айтаман: футболга хиёнат қилишяпти. Буни биламан. Лекин ҳозир буни очишга ёлғиз ўзимнинг кучим ҳам, иқтидорим ҳам етмайди. Юқоридаги гапларни маълумот бериб, фикридан қайтган манбаларимиз ҳам ўқишади. Қачондир шу кишилардан бирининг фикри ўзгариб қолса, албатта, ўша материал чиқади.

Юқорида ўзим ҳақимда гапирдим. Қўшимча қиламан, жудаям безбет одамман. Энг яқин дўстим янглиш қилса ҳам айтаман, агар тўғри йўлдан қайтаришга уринса-ку, башарасига тупуриб юбораман. Матбуот котибларини қўя туринг, сайт раҳбарлариям мени қайсидир позицияга йўналтиролмайди, фикримни ўзгартиролмайди. Мени таниганлар яхши билади, ишимни йўқотишдан қўрқмайман. Шу кеча-кундуздаям молиявий жиҳатдан яхшироқ таклифларим бор. Шундай экан, кўнглингизни хотиржам қилингда, публикага ўйнамасдан, ўзингизнинг вазифаларингиз ҳақида кўпроқ ўйланг.

Қадрли мухлис, билмаган кишингиз ҳақида нимадир гапиришдан, “ник” орқасига беркиниб ёзишдан тийилинг. Яхши билмасангиз, мен ҳақимда гапирманг. “Championat.asia” ҳақида ҳеч гапирманг. Биз ўз вазифаларимизни жуда яхши биламиз. 

Ҳамма гапларимни айтдим. Хулоса ўзингиздан. Омон бўлинг!

Автор :
Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика