RU

Последние новости

01:05ЕЧЛ. "Вильярреал" "Копенгаген"га ютқазди, "Аякс" "Қорабоғ"ни енгди  1 01:05ЕЧЛ. "Атлетик" — ПСЖ, "Брюгге" – "Арсенал" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  2 01:05ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"ни меҳмон қилмоқда (онлайн ҳисоб)  71 00:37"Сельта" билан ўйинда четлатилган "Реал" футболчиларига ҳукм чиқарилди  18 23:55Кейн "Бавария"дан кетишни хоҳламаяпти. Унга Ширернинг рекордини янгилаш унчалик ҳам қизиқ эмас  1 23:35Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  2 23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  1 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0 22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  2 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  5 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  6 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  6 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  5 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  6

Фаррух Турдалиев: "Энг яхшилар қаторида тақдирлашгани учун мухлислар ва мутахассисларга миннатдорчилик билдираман" Новости

Фаррух Турдалиев: "Энг яхшилар қаторида тақдирлашгани учун мухлислар ва мутахассисларга миннатдорчилик билдираман"

"Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2021" мусобақасининг "Бунёдкор"-"Истиқлол" жамоалари ўртасидаги финал учрашувидан сўнг мусобақанинг энг яхши дарвозабони деб топилган истеъдодли посбон Фаррух Турдалиев ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бу йилги "Ҳоким кубоги" мусобақаси ҳар доимгидан кўра шиддатли руҳда ўтди. Буни иштирокчи жамоаларга назар ташласангиз ҳам яққол сезиш мумкин. Вилоятимиз ҳокими Хайрулла Бозоровнинг футболга бўлган эътибори юқори. Шу сабали бу йилги мусобақа ҳар томонлама кўтаринки руҳда ўтди. Биз мураббийларимиз томонидан берилган кўрсатмаларни бажардик, ўйинларда ғалаба учун астойдил ҳаракат қилдик. Иккинчи ўрин ҳам ёмон эмас назаримда.

Иккита ўйинда пенальтилар сериясини ютдик? Биласизми, пенальтилар серияси бу лоторея каби, омад келса ютасиз. Омадимиз келган экан, шу сабабдан кетма-кет иккита ўйинда пенальтилар сериясидаги ғалаба эвазига ғалаба қозондик. 

Энг яхши дарвозабон деб топилганим албатта мени руҳлантиради. Келажакда биз янги мавсумга катта мақсадлар билан тайёрланмоқдамиз. Насиб бўлса ҳар бир учрашувда ғалаба қозониб юқори ўринлар учун курашамиз. Мени энг яхшилар қаторида тақдирлашгани учун мухлислар ва мутахассисларга миннатдорчилик билдираман" - дейди Фаррух Турдалиев.

Бекзод Толибов ёзиб олди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика