Фарруҳ Зокиров: “Қишки трансфер вақтида таркибни кучайтирамиз”
23 окт 2022 18:30
Новости
Фарруҳ Зокиров: “Қишки трансфер вақтида таркибни кучайтирамиз”
Клуб ўтказилган олти учрашувда атига 1 очко қўлга киритди. Хўш, жамоанинг муваффақиятсизликларига нима сабаб бўлмоқда? Бу борада бош мураббий Фарруҳ Зокиров билан боғландик.
“2-тур натижаларига кўра аҳволимиз яхши эмас.Бу турда чемпионат етакчи грандларига етарлича қаршилик кўрсата олмадик. Баъзи бир етакчи футзалчиларимизни оилавий сабабларига кўра, Хоразмга олиб кета олмадик. Бу ҳам натижаларимизга ўз таъсирини кўрсатди. Ёшлар эса жамоага етарлича киришиб кетгани йўқ.
Мавсум давомида ўйинлар ҳали кўп ва вазиятни ўнглашга ҳаракат қиламиз. Баъзи бир ўйинчилар билан хайрлашиб, жамоага янги ёшларни жалб қилмоқчимиз ва селекцияни сусайтирмаймиз.
Молиявий томондан барчаси клуб томондан ўз вақтида бажарилмоқда. Маошлар бўйича кечикиш кузатилгани йўқ.
Қишки трансфер ойнасида янги футзалчиларни таклиф қилиб, янги шартномалар тузилса,яхши ўринда тугатишга интиламиз. Ҳозирги ҳолатдан келиб чиқиб юқори олтиталикни кўзлаб турибмиз”, - деди Зокиров.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии