RU

Последние новости

20:05"Флуминенсе" сардори Тиаго Силванинг нутқи тармоқларни "портлатмоқда"  2 19:50Суперлига. "Шўртан" – "Қизилқум" (матнли трансляция)  0 19:47Ўзбекистон Кубоги чорак финалига қуръа ташланди  7 19:20Клопп: "Диогу нафақат фантастик футболчи, балки ажойиб дўст, меҳрибон эр ва ота эди!"  0 18:45"Реал" футболчиси жамоани тарк этиши учун пул таклиф қилди  10 18:16"Барселона" 3 нафар футболчисини трансферга қўяди: Каталония клубини ким тарк этади?  5 17:53Мюллер футболдаги трансфер нархларини танқид қилди  3 17:40Ҳужжатларни сохталаштириш билан боғлиқ ҳолат сабаб "Нефтчи" ходимларининг иши ЎФА қўмитасида кўриб чиқилади  10 17:18Расман: Саудия Арабистони чемпионати афсонаси "Ал Ҳилол"да ўйнайди  2 16:50"Нефтчи" ишончли ғалабага эришиб, 3-поғонага жойлашган беллашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 16:35Лейла Ораниязова: "Лаосга қарши бироз қийналдик"  0 16:20CAFA Nations Cup мусобақасига қуръа ташланди: Ўзбекистон Ўмон билан бир гуруҳдан жой олди  8 15:58Роналду Диогу Жотанинг фожиали вафотига муносабат билдирди  4 15:30Клуб Диогу ва Андренинг шахсий дахлсизлиги ҳурмат қилинишини истайди — "Ливерпуль" футбол клуби  19 15:10Суперлига. 15-тур дисквалификациялари: "Бунёдкор", "Сурхон" ва "Бухоро"да йўқотишлар мавжуд  0

Фарруҳ Сайфиев: “Дердийок "Пахтакор"га катта фойда келтиришига ишонаман” Новости

Фарруҳ Сайфиев: “Дердийок "Пахтакор"га катта фойда келтиришига ишонаман”

Ўтган ой БААда янги мавсумга ҳозирликни давом эттирган “Пахтакор” клуби юртимизга қайтиб келди.

Эндиликда “шерлар” ОЧЛ биринчи турига тараддудни шу ерда олиб боришади. Муҳим учрашувлар олдидан етакчи футболчи Фарруҳ Сайфиев фикрларини билдириб ўтди.

“Биринчи йиғинни Тошкентда ўтказдик. Бунда жисмоний ҳолатимизни яхшилашга урғу бердик ва тикланиш машқларини бажардик. Иккинчи йиғинни эса БААда олиб бордик. Учта ўртоқлик учрашувида майдонга тушдик. Узоқ танаффусдан кейин ўйинимизни топиб, уни йўлга қўйиб олиш муҳим эди.

Янги келган юлдуз футболчи Эрен Дердийок ҳақида ижобий фикр билдиришим мумкин. Тажрибали футболчи, жамоамизга яхшигина ёрдами тегади деб ўйлайман.

Жорий йилдаги илк расмий ўйинимизни 10 февраль куни “Шабаб Ал Аҳли” жамоасига қарши ўтказамиз. Дастлабки икки турда ўз майдонимизда ўйнаймиз. Худо хоҳласа ғалаба қозониб суюклиларимизга шодлик улашамиз. Рақибларимиз оддий жамоалар эмас. “Ал Ҳилол” мусобақанинг амалдаги ғолиби. Аввалги мавсумда ҳам гуруҳимиздан анча кучли жамоалар жой олганди. Назаримда биз муносиб кураш олиб боргандик”, - деди Фарруҳ Сайфиев.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика