RU

Последние новости

15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  1 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  0 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  2 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  2 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0 14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  8 13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  7 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  1 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  8 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  15 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  47 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  5 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  8 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6

Фарруҳ Иброҳимов: "Хоразм"да янги йилда яхши имконият бўлади, ўзим эса Суперлигага қайтишга тайёрман" Новости

Фарруҳ Иброҳимов: "Хоразм"да янги йилда яхши имконият бўлади, ўзим эса Суперлигага қайтишга тайёрман"

"Хоразм" жамоаси таркибида ўтган мавсумда бир нечта тажрибали футболчилар тўп тепди.

Улардан бири Фарруҳ Иброҳимов 2024 йилда жамоа сафида 27 та ўйинда майдонга тушди, Ўзбекистон кубогида 5 та учрашувда 1 та гол урди. Футболчи мавсум якунлари бўйича фикрлари билан ўртоқлашди.

- Бу йилги мавсум сиз учун қандай ўтди? Нимаси билан ёдда қолди? 

- Қайсидир маънода ўзим истаган натижага эриша олмадим. Мухлислар "Хоразм" жамоаси қайд этаётган натижаларга қарамай охиригача қўллаб-қувватлаб туришди. 

- "Хоразм" жамоасида мавсум ўртасида мураббий ўзгарди. Ҳаким Фузайлов қўл остида олдин ўйнагансиз. Мураббий ўзгариши натижада кўринмади. Нима етишмади?

- Ҳаким Фузайлов бош мураббий бўлганидан сўнг ўйин сифати ижобий томонга ўзгарди. Мухлисларбоп чиройли ўйин кўрсатишга ҳаракат қилдик. Афсуски, бу натижа учун камлик қилди. Кераксиз жойда йўқотилган очколар панд берди. Айрим вазиятларда совуққонлик етишмади. 

- Про лиганинг бу йилги формати қандай таассурот қолдирди?

- Жамоалар 4 тадан бир-бири билан ўзаро ўйинларда иштирок этди. Ҳар бир ўйин қизиқарли кечди. Яхши савиядаги учрашувлар кўпроқ бўлди.

- "Хоразм" янги мавсумда Суперлига учун кураша оладими?

- Кейинги мавсумда жамоада етарлича имконият бўлади деб ўйлайман. "Хоразм" мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қилади.

- Янги йилга режаларингиз қандай?

- Суперлигага қайтишга ёки ўзимни бошқа хориж чемпионатларида синаб кўришга тайёрман. Барчасини вақт кўрсатади.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика