Фарҳод Тожиев олий лигада 281 кундан сўнг гол урди
12 апр 2014 10:17
Новости
Фарҳод Тожиев олий лигада 281 кундан сўнг гол урди
Ўтган йил ёзда оғир жароҳат олиб узоқ муддатга сафдан чиққан Фарҳод Тожиев кеча "Бунёдкор" дарвозасига гол урди.
Қизиғи Тожиев олий лигадаги охирги голини айнан "Бунёдкор"га қарши ўйинда урган экан.
2013 йилнинг 4 июль куни бўлиб ўтган пойтахт дербисида 1:1 ҳисоби қайд этилган. Биринчи бўлимда Пишурнинг пенальтидан киритган тўпига кенжа Тожиев пенальтидан жавоб берганди.
Орадан 281 кун ўтиб бу жамоалар яна тўқнаш келишди. "Жар"да бўлиб ўтган баҳснинг биринчи бўлимида Пишур ҳисобни очди, Фарҳод Тожиев бунга жавоб берди - 1:1...
Таъкидлаш лозимки, Пишур ҳам, Тожиев ҳам бу мавсумдаги дастлабки голларини уришди.

Комментарии