RU

Последние новости

16:33Ўзбекистон Кубоги. “Бунёдкор” — “Локомотив”, “Бухоро” — “Наманган ФА”, “Қўқон-1912” — Қизилқум”  0 15:48Роналдунинг фитнес-браслети унинг биологик ёши 29да эканини кўрсатди: "Демак, яна 10 йил ўйнайман"  1 15:14Европа лигаси финали учун превью: "Тоттенхэм" - "Манчестер Юнайтед"  2 14:22МЮ ва "Тоттенхэм" мухлислари Бильбаодаги Европа лигаси финали олдидан Сан-Себастьянда муштлашишди  4 13:40Марказий Осиё. Қозоғистон ва Қирғиз Республикасида пешқадам ўзгарди, "Истиқлол" мағлубиятга учради, "Аркадағ" эса...  2 13:23Дель Пьеро мураббийлик лицензиясини олди: "Бугундан бошлаб мени "мистер" деб аташингиз мумкин"  5 12:21Агар МЮ Европа лигасида ғалаба қозонса Делап "қизил иблислар"га ўтади  7 11:49"Манчестер Сити" стадион ёнида де Брюйне ҳайкали ўрнатилади  1 10:51Беллингем фаолиятини Германиянинг ТОП жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  1 10:23Уч нафар ҳужумчи ёзда “Ливерпул”ни тарк этиши мумкин  8 10:04Суперлига 11-тур расмийлари маълум. Марказий ўйинни Шавкат Насибуллаев бошқаради  4 09:57“Реал Мадрид“нинг Родригонинг ўрнига “Барселона“ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчини сотиб олмоқчи  22 09:30“Арсенал“ ва “Челси“ 80 миллион фунтлик футболчи учун курашмоқда  1 09:03Вирцдан воз кечган “Ман Сити“нинг ёзги трансфер мақсади маълум  1 08:36“Реал Мадрид“ етакчиси операция қилинади ва келаси мавсумнинг бошини ўтказиб юборади  8

Фарҳод Нуруллаев ҳамда Артём Макосинни табриклаймиз! Новости

Фарҳод Нуруллаев ҳамда Артём Макосинни табриклаймиз!

Бугун “Қизилқум” футбол клуби менеджери Фарҳод Нуруллаев ҳамда жамоа дарвозабони ва сардори Артём Макосиннинг таваллуд кунлари.
Фурсатдан фойдаланиб, уларни туғилган кунлари билан табриклаймиз. Уларга узоқ умр, сиҳат саломатлик ва оилавий бахт тилаймиз.

Маълумот ўрнида шуни таъкидлаш керакки,  Фарҳод Турғунович бугун ўзининг ярим асрлик тўйини тантана қилмоқда.

У 1964 йилнинг 29 октябрида Навоий шаҳрида туғилган. Фарҳод ака 1982 — 1984 йиллар «Зарафшон» (Навоий), 1985 — 1989 йиллар «Янгиер», 1990 — 1998 йиллар «Зарафшон» (Навоий) жамоаларида ҳимоя чизиғида тўп сурган.  2011 йилдан буён эса «Қизилқум»  жамоасида менеджер сифатида фаолият олиб бормоқда.

Артём Макосин эса 1985 йил 29 октябрда Навоийда таваллуд топган.

Артём Олегович илк “чарм тўп” сабоқларини мураббий Владимир Петрович Гавриловдан олган.

У 2003 — 2004 йилларда «Зарафшон — НЦЗ» (Навоий), 2005 — 2008 йиллар «Бухоро» (Бухоро), 2009 йил «Шўртан» (Ғузор), 2010 йил «Зарафшон — НЦЗ» (Навоий), 2011 йилдан танаффус билан «Қизилқум» жамоаси дарвозасини қўриқлаб келмоқда.

Яна бир бор, Фарҳод Нуруллаев ҳамда Артём Макосинни футбол клубимиз маъмурияти, барча жамоа аъзолари номидан бугунги қутлуғ айёмлари билан чин юракдан самимий муборакбод этамиз.

“Қизилқум” ПФК Матбуот хизмати.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика