Фарҳод Нишонов: "Футболчиларим Мессининг олдида "Мессини ёқиб олишди"
13 окт 2024 17:11
Новости
Фарҳод Нишонов: "Футболчиларим Мессининг олдида "Мессини ёқиб олишди"
"Бу сафар ўйинимиз олдидан бироз тактик ўзгаришларга қўл урдик. Бугунги ўйинда юқори прессинг қўлламоқчи эдик ва бу амалга ошди деб айта оламан. Бутун ўйин давомида рақиб майдонида босим уюштирдик ва натижада тўпни олиб қўйдик ҳам. Ўйин борасида йигитларга эътирозим йўқ.
Рақиб кучли, улар прессингдан қўрқмайди. Айнан шуни қўллаш орқали ўзимизни синаб олдик. Аммо, индивидуал тарафдан хатоларга йўқ қўйдик.
Месси ўйинни кўришгани келгани салбий таъсир қилди. Йигитларимиз уни яхши кўришади, унга таъриф бериб бўлмайди, шубҳасиз энг зўр ўйинчи. Уни жуда ҳам ҳурмат қиламан, бундай ўйинчи футбол тарихида яна бўладими ёки йўқ, буниси қоронғу. Аммо, футболчилар унинг кўз олдида Мессини "ёқиб олишди" ва унга ўхшаб ўйнашга ҳаракат қилишди. Бу эса ўйинга жуда катта таъсир қилди. Шунчаки ўзимизни ўйинимизни кўрсатишимиз керак, тамом.
Бу ердаги базани таърифлаш қийин. Бежизга улар жаҳоннинг энг яхши терма жамоаси эмас. Уларда шароит шунчаки супер даражада. Аммо, биз шу ҳолатимизда ҳам уларни ютишга кучимиз етади. Уларда миллион-миллионлик ўйинчилар бор, лекин ўртамизда катта фарқ кўрмаяпман", — деди Нишонов.
Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Комментарии