RU

Последние новости

09:09Флик ваъда берди  1 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  29 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  23

Фарғонадаги "Истиқлол" стадиони шаҳар кўркига кўрк қўшиб туриши учун қурилганми? Новости

Фарғонадаги "Истиқлол" стадиони шаҳар кўркига кўрк қўшиб туриши учун қурилганми?

"Нефтчи" деган яхши жамоа бор эди. Энди у яхши жамоа эмас.

Клубга аввал қанча берилганди, ҳозир қанча оляпти маъносида маълумот бергандим, Попов деган одам “лағмон” номли мақола ёзиб чиқибди. Қўлимизда фактларимиз бор, у нима асосланиб шундай фикрлар билдиргани қизиқ бўлди. Ҳай майли.

Фарғонада "Истиқлол" деган жамоа ҳам бор. У “Қувасой таъмир қурилиш” томонидан молиялаштирилади. Бундай клубларнинг кўпроқ бўлиши мамлакат футболи учун фойдали. Давлат корхоналари футбол клубларини молиялаштиргандан кўра, футболга ўз ёнидан пул тикадиган сектор самаралироқ ишлайди.

Мана шу икки клуб "Истиқлол" стадионида уй учрашувларини ўтказиб келаётганди. Бу стадион қурилиши “Қувасой таъмир қурилиш” билан боғлиқ (адашмаётган бўлсак, корхонага смета харажатлари тўлиқ тўлаб улгурилмаган). Бироқ эндиликда Фарғона томони ҳар икки клубни стадионга қўймоқчи эмас. Улар стадионда тўп суришни истаса, ҳар бир ўйин учун 25 миллиондан тўлаб бериши керак. Кўринишидан, "Навбаҳор", "Андижон" каби клубларнинг ижара пулини тўлаб тўп сургани раҳбариятга ёқиб тушган.



Саволларимиз бор. Бизда футбол стадионлари ўзи нима учун қурилган? Бирор санъаткор концерт қўйиши, қайсидир орган жанговор тайёргарлик машғулотлари ўтказиши учунми ёки футбол ўйнаш учун? Тўғри, клуб ўз балансида бўлмаган стадион учун ижара пули тўлаши керак. Бу унинг мухлислар билан ишлаши, чипталардан пул ишлаш учун меҳнат қилишига олиб келиши мумкин. Лекин нега бу талаб йил аввалида эмас, май ойининг сўнгги ўн кунлигида қўйилмоқда? Клублар ўз сметасига бу ҳаражатларни киритмаган-ку.

Шундоқ ҳам сўлиб бораётган "Нефтчи" клубини янада жарга итариш керак бўлса, у ҳолда Фарғона футболи тўғри йўлда. Футболга ўз ёнидан пул тикаётган секторни янада кўпроқ боши берк кўчаларда сарсон қилиш керак бўлса, у ҳолда ҳам тўғри йўлдамиз.

P.S. "Нефтчи" клуби ўз базасига чиқиб кетди, "Истиқлол" Мархамат туманидан (Андижон вилояти) майдон излаб юрибди. Фарғонадаги бош стадион эса шаҳар кўркига кўрк қўшиб турибди, - деб ёзади ПФЛ бош директори маслаҳатчиси Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида. 


Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика