RU

Последние новости

21:18"Ал Ҳалдия" бош мураббийи Али Ашур: "Андижон" ушбу мусобақада гол ўтказиб юбормади"  2 20:56ЕЧЛ. "Барселона" – "Олимпиакос". Таркиблар аниқ  4 20:48"Бавария" Нойер билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда, Нюбель эса сотиб юборилади  0 20:17Элит ОЧЛ. "Шабаб Ал Аҳли" – "Насаф" 3:1 (матнли трансляция)  100 19:58Жиру: "Лига 1 А Сериядан ортда эмас"  5 19:30Шмейхель: "Нега Хойлунд ва Мактоминей "Наполи"да?"  5 19:02Максим Шацких: "Рақибни ўрганиб чиқдик. Фикримча, "Ал Ҳалдия" Қатар клубидан кучлироқ"  16 18:42Артета Гёкереш "Арсенал" учун фойдали эканлиги ҳақида гапирди  0 18:14Абрамович Туркия клубининг акция пакетларини сотиб олмоқчи  3 17:47"Нефтчи" – ОКМК ўйинидаги вазият четлатишга хосмиди? Суперлиганинг 25-туридаги ҳакамлик таҳлили  7 17:27Алаба яна жароҳат олди  3 16:59Эшитдик-да! Аёллар ва футзал жамоаси энди Суперлига клублари учун мажбурий бўлмайди  4 16:39ОФК вакиллари Миллий футбол маркази билан танишди  0 16:19"Футбол олами". Бутсанинг таги билан бутсага тепишга қизил карточка берилмайди. Оёқни синдириш учун сал юқорига тепиш лозим...  12 16:03Расман: "Бавария" Компани билан ҳамкорлик қилишда давом этади  0

Фарғонада "Чарм тўп-2019" футбол мусобақаси ўтказилмоқда Новости

Фарғонада "Чарм тўп-2019" футбол мусобақаси ўтказилмоқда

Теги :  Чарм тўп
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги йиғилиш баёнига асосан мамлакатимизда 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган маҳалла ёшлари ўртасида “Чарм тўп” анъанавий футбол мусобақаси ташкил этилмоқда.

Айни кунларда Фарғона вилоятида мазкур мусобақанинг шаҳар ва туман босқичлари якунланиб, вилоят босқич учрашувлари бўлиб ўтмоқда.

Бугун Қиргулидаги "Нефтчи" СК майдонида мусобақа доирасида иккита учрашув бўлиб ўтди. Дастлаб Фарғона шаҳри жамоаси Қува тумани жамоасини 3:2 ҳисобида мағлуб этган бўлса, иккинчи учрашувда Марғилон шаҳри жамоаси Ёзёвон тумани жамоасини 5:0 ҳисобида таслим этди.

"Вилоятимизда "Чарм тўп-2019" мусобақаси юқори савияда ташкил этилмоқда" - дейди мусобақа иштирокчиси Абдумалик Исмоилов.

"Мазкур мусобақа орқали кўплаб дўстлар орттирдик, футбол бўйича билим ва малакаларимизни янада оширдик. Умуман олганда бу мусобақа биз ёшларга катта тажриба мактаби бўлмоқда. Барча ташкилотчиларга жамоамиз аъзолари номидан миннатдорчилик билдираман".

Эслатиб ўтамиз, мазкур мусобақанинг вилоят босқичи финал учрашуви 19 август санасида Фарғона давлат университети ўйингоҳида бўлиб ўтади.





Бекзод Толибов, Фарғонадан махсус

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика