RU

Последние новости

21:00Al Ain Cup. Ўзбекистон - Эрон (матнли трансляция)  101 20:59Криштиану Роналду Дональд Трамп билан учрашади  1 20:33Асилбек Алиев Осиё кубогига борса, бир нечта ўйинни ўтказиб юборади  19 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  393 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  7 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  8 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  35 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  5 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  1 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  18 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1

Фарғона вилояти кубоги. Финалда "Цементчи" "Турон"ни мағлуб этди ФОТО Новости

Фарғона вилояти кубоги. Финалда "Цементчи" "Турон"ни мағлуб этди ФОТО

21 ноябрь куни Яйпан шаҳрининг Ўзбекистон тумани катта футбол байрамига мезбонлик қилди.

Вилоят кубогининг финалида "Турон" ҳамда "Цементчи" жамоалари тўқнаш келишди.

Фарғона футбол ассоциацияси хар йили финал учрашувини вилоят марказида ташкиллаб келарди. Бироқ бу сафар ушбу анъанага чек қўйилди. Кубок баҳсилари бошланишидан аввал вилоят футбол ассоциация мезбонликни Ўзбекистон туманига топширди.

Финал учрашуви юқори савияда ўтказилди. Фарғона футбол ассоциацияси, Ўзбекистон тумани ҳокимлиги ҳамда "Турон" футбол клуби раҳбарияти хамкорлигида финал учрашувига катта тайёргарлик кўрилди.

Беллашувга кўп сонли футбол мухлилари ташриф буюрганлигини таъкидлаш ўринлидир. Ўйиндан аввал стадионга йиғилган ишқибозлар учун концерт дастури ташкил қилинди. Бу эса ўйингоҳга янада байрамона муҳит бахшида этди. Умуман олганда, шу куни барчаси юқори савияда ташкил қилинди.

Айтиш керакки, кенг жамоатчилик беллашувдан аввал мезбонларнинг имкониятларини юқори баҳолашганди. Сабаби яйпанликлар сафида Ўзбекистон чемпионати баҳсилари кўп йиллар иштирок этган ва кўпни кўрган футболчилар талайгина эди. Мўйдин Мамазулумов, Отабек Исроилов, Собир Ҳамидов ҳамда Шохрух Холматовлар шулар сирасига киради. Аммо шу куни тажриба ўз сўзини айтамади. Беллашув тенгкурашлар остида кечди. Хар иккала жамоада ҳам гол киритиш учун кўплаб вазиятлар юзага келди. Аммо ушбу имкониятлардан кўпроқ қувасойликлар унумли фойдаланишди. Якуний ҳисоб 1:2, "Цементчи" финал баҳсида "Турон"ни мағлуб этди. Голларга меҳмонлар сафида Абдуқодир Артиков ҳамда Элёр Мўйдиновларга эгалик қилишди. Шунингдек Мўйдин Мамазулумов "Турон"нинг ягона тўпига муаллиф бўлди.

Тақдирлаш маросими ҳам барчани диққат эътиборида бўлди. Унда Фарғона вилояти 2-лига чемпиони "Турон" ҳамда Кубок ғолиби "Цементчи" жамоалари тақдирланишди. Ғолибларга совринларни Ўзбекистон тумани хокимининг Ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Исроил Турсунов ҳамда Фарғона футбол ассоциация биринчи вице-президенти Расулжон Йўлдашевлар топширишди.


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика