RU

Последние новости

09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0 08:56Аморим: "Рим Папаси ҳам мени қароримни ўзгартиришга мажбур қила олмайди"  4 08:28Опта. EЧЛда чемпионлик учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  7 08:00Легионерлар. Ўрунов жамоаси дуранг ўйнади. Мозговойнинг жамоаси эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 07:33Суперлига. Бугун Фарғонада тур ўйини бўлиб ўтади  9 06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  1 01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  6 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  9 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  2 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  2 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  5 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  9 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  3 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0

Фарғона шаҳрида болалар футбол мусобақаси ташкил этилди Новости

Фарғона шаҳрида болалар футбол мусобақаси ташкил этилди

2019 йил 25-26 февраль кунлари Фарғона шаҳар 1-болалар ўсмирлар спорт мактаби футбол майдонида "2019-йил Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили"га бағишлаб 2006-2007 йилда туғилган ўсмирлар ўртасида Фарғона водийси очиқ Чемпионат мусобақаси бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақада жами 8 жамоа ғолиблик учун кураш олиб борди.

Ушбу мусобақани ўтказишдан мақсад ўқувчи-ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, улар ўртасида дўстона муносабатларни шакллантириш, иқтидорли ёшларни кўллаб-қуватлаш, спортнинг футбол турини оммалаштириш каби устувор масалаларни қамраб олган.



Мусобақада Фарғона шахар 1-болалар ўсмирлар спорт мактаби шарафини “Ипакчи” ҳамда “Ёшлик” жамоалари ҳимоя  қилдилар.   Шунингдек “Нефтчи СК” (Фарғона шахри), Қува туман БЎСМ жамоаси, “Эверест” (Асака тумани), “Дўстлик” (Андижон шахри), “Бўстон БЎФМ” (Бўстон тумани) ва “Динамо” (Андижон шахри) жамоалари иштирок этдилар.

Мусобақа Ҳалқаро Футбол федерациясининг (FIFA)  қоидаларига асосан  ўтказилди. Ҳар бир ўйин 40 дақиқа вақт давомида ўтказилди.  (20 дақиқадан 2 бўлим, 5дақиқа танаффус) Ғолиблик учун кураш жуда кескин ва қизиқарли курашларга бой бўлди. Жамоалар 2 гуруҳга бўлинган холда ўйин ўтказдилар. Қуръа натижасига кўра:

“А” гуруҳи: “Ипакчи”, “Эверест”, “Дўстлик”, Қува туман БЎСМ.
“B” гуруҳи: “Ёшлик”, “Бўстон БЎФМ”, “Динамо”, “Нефтчи СК”



Гуруҳларда биринчи ўринни эгаллаган жамоалар финал йўлланмасини қўлга киритдилар. Ўз гуруҳида 2-ўринни эгаллаган жамоалар эса мусобақада 3-ўринни олиш учун беллашдилар.

Мусобақада 1-ўрин Фарғона шаҳар 1-болалар ўсмирлар спорт мактабининг “Ипакчи”  жамоасига насиб этди.   2-ўрин  Андижон  шахрининг  “Динамо”  жамоаси 3-ўринни эса Асака туманининг “Эверест”жамоалари эгалладилар.


Мусобақага ташриф буюрган меҳмонлар хамда ота-оналар ўйинларнинг қизиқарли, шиддатли ва муросасиз руҳда ўтганлигига гувоҳ бўлдилар.

Мусобақада ғолиб ва совриндор жамоалар хомийлар ва Фарғона шаҳар 1-БЎСМ маъмурияти томонидан I,II,III даражали диплом, медал ҳамда қимматбаҳо совғалар  билан тақдирланадилар.


М.Фозилов
Фарғона шаҳар 1-сонли болалар ўсмирлар спорт мактаби услубчиси


Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика