RU

Последние новости

00:49"Интер" Депайга таклиф юборди  3 00:22Дуглас Коста "Флуминенсе"ни тарк этди  3 23:45Куртуа — жирафа, Рюдигер — псих, Менди — генерал. "Реал Мадрид" футболчилари бир-бирларини қандай чақиришади?  4 23:28"Барселона" Фликни бош мураббий сифатида таништирди  12 23:01Ўзбекистонлик ўсмирлар Японияни тор-мор этди  8 22:44Париж-2024. Ўзбекистон ОТЖ легионери терма жамоа ихтиёрини вақтинчалик тарк этди  18 22:22Ўртоқлик ўйини. Бразилиялик футболчини кўрикдан ўтказаётган "Динамо" "Бунёдкор"ни мағлуб этди  6 22:05"Ювентус" ўз футболчисини "Борнмут"га 18 миллион еврога сотади  1 21:48"Реал" Кепа эвазига Лунинни "Челси"га қўйиб юборишга тайёр  2 21:31Гвардиола "Реал Мадрид" футболчилари "Олтин тўп"га фаворит эканлигини айтди  20 21:14Франциянинг 6 карра чемпиони профессионал клуб мақомидан маҳрум қилинди  5 20:57УEФА Евро-2024 ўйинларида мухлисларни ирқчилик ва камситувчи хатти-ҳаракатлари учун етти давлатни жаримага тортди  3 20:30Назорат учрашуви. Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Суперлига клубига ютқазди  2 20:13Париж-2024. Рақиб футбол жамоаси машғулот майдонига дрон учирган мамлакат ходимлари турнирдан четлатилди  0 19:55Азмун БАА клубига ўтади  13

Фарғона ҳоким кубоги. 1-турда сенсация юз бермади Новости

Фарғона ҳоким кубоги. 1-турда сенсация юз бермади

Аввал хабар берганимиздек, бугун Фарғонада анъанавий ҳоким кубоги турнирига старт берилди.

“А” ва “В” гуруҳида иккитадан ўйин бўлиб ўтди. Айтиш мумкинки, мусобақанинг илк турида сенсация қайд этилмади. Ўйинлар иккита стадионда бўлиб ўтди. “СА” ходими “Спартак” стадионида кечган иккита ўйинни кузатиб борди. Шу боис “В” гуруҳидаги ўйинларга қуйида тўхталамиз.  

Фарғона ҳоким кубоги

29.01.2015

“А” гуруҳи, 1-тур

11:00. “Ёзёвон-лочинлари” – “АОЗК” 3:0

Фарғона. “Нефтчи СК” стадиони.

“Ёзёвон-лочинлари”: Шуҳрат Сотволдиев, Жаҳонгир Усубжонов, Улуғбек Олимов, Ёқубжлон Эралиев, Боймирза Абдуллаев, Аброр Исмоилов, Зоҳид Исмоилов, Умид Ҳошимов, Шаҳбоз Абдураҳмонов, Баҳром Юсупов, Жўрабек Собиров.

Захира: Аҳрор Бурхонов, Амирхон Дилмуродов, Бобур Расулов, Владислав Норов, Анвар Умирзоқов, Акбар Абдураҳмонов, Дилмуҳаммад Худойбердиев.    

“АОЗК”: Муҳаммадмирзо Зокиров, Моҳирбек Очилов, Жамшид Бакиров, Абдураҳмон Комилов, Бобур Омонуллаев, Хушнуд Суюнбоев, Акрам Бобоев, Умид Абдумаликов, Бобур Абдулхаев, Шаҳзодбек Бозорбоев, Абдуқаҳҳор Назиров.

Захира: Ҳикматулло Отабоев, Салоҳиддин Жамолдинов, Хожиакбар Бўронов, Самандар Мамиров, Абдуқуддус Дадахонов, Темур Ғофуров, Аброр Ўктамов, Акрам Мухторов.

Голлар: Жаҳонгир Усубжонов, 15. Зоҳид Исмоилов, 62. Акрам Мухторов, 75.

13:30. “Нефтчи-1” – “Навбаҳор-2” 2:0

Фарғона. “Нефтчи СК” стадиони.

“Нефтчи-1”: Сергей Смородин, Муҳсин Убайдуллаев, Камронбей Кападзе, Ботир Холлиев, Мирзоҳид Аҳмедов, Жавоҳир Расулов, Сардор Раҳмонов, Жаҳонгир Дадабоев, Абдуллажон Мирзаев, Муродбек Бобожонов, Нодирхон Камолов. 

Захира: Черемесин, Зокиржон Нурматов, Жаҳонгир Меҳмонов, Шукурали Пўлатов, Айбек Нурбоев, Умиджон Қодиров, Мансур Саидов, Акмал Холматов, Бахтиёр Ёқубов, Рўзимбой Аҳмедов, Шерзод Ҳакимов. 

“Навбаҳор-2”: Амир Эргашев, Фарруҳ Умаралиев, Ҳожиакбар Юнусов, Санжар Тошпўлатов, Азиз Умаров, Сардор Теляков, Азим Неъматиллаев, Иброҳим Исмоилов, Хусан Ғаниев, Ислом Исмоилов, Мухриддин Муминов. 

Захира: Иброҳим Абдуллаев, Акбар Холдоров, Дилмурод Маликов, Иброҳим Абудуллаев.

Голлар: Рўзимбой Аҳмедов, 71. Шерзод Ҳакимов, 90.

Ҳар йили ушбу турнир ўтказилаётган пайтда об-ҳавонинг инжиқлиги ўйинга салбий таъсирини ўтказарди. Бу гал футболчилар мириқиб футбол ўйнади дейиш мумкин. Фарғона ахли қатта футболни соғиниб қолган кўринади. Боиси “Спартак” стадиони бугун мухлислар билан гавжум бўлди. У ерда қўқонлик бир гуруҳ ашаддий ишқибозларни ҳам учратиш мумкин эди. Гуруҳдаги биринчи ўйин қизиқарли ва томошабоп руҳ остида ўтди. Маълум муддатлик танаффусдан сўнг яна кучлилар сафига қайтган қўқонликларнинг ўйинини кўриш кўпчиликка қизиқ бўлгани учун ҳам томошабинларнинг ташрифи оз бўлмади. Баҳсда тажриба барибир ўз сўзини айтди. Хушбек Қосимов бошқарувидаги “Нефтчи” фарм клуби ҳам жиддий қаршилик кўрсатиш учун астойдил харакат қилди ва рақиб жарима майдони ичида хавфли вазият содир этишга уринди. “Қўқон-1912” футболчилари эса биринчи таймда яратилган вазиятлардан умунли фойдаланган холда, ўйин тақдирини дастлабки бўлимда ҳал этди. 

Ўйин якунига етгач мухлислар стадионни тарк этишга шошилмади. Чунки уларни кейинги ўйин ҳам қизиқтирарди. Бу йил биринчи лигада иштирок этиш хуқуқини қўлга киритган Қувасойнинг “Цементчи” жамоаси ўйини ҳам ишқибозларда қизиқиш уйғотмоқда. ЎЗ вақтида мазкур жамоада тўп тепган Абдумалик Ҳакимов ва Илҳом Зайлобиддинов тандеми эндиликда мураббий сифатида Қувасойда курашчан жамоа шакллантираётганига амин бўлдик. 

“В” гуруҳидаги иккинчи ҳам қизиқарли ва муросасиз тарзда кечди. Ҳар иккала жамоада ҳам гол уриш учун қулай имкониятлар юзага келди. 57-дақиқа ўтиб бораётганида Рустам Абдуҳамидовнинг чап қанотдан жарима майдони ичига узатиб берган тўпини Азизхон Ибрагимов аниқ зарбаси билан дарвозага жойлаб қўйди. Баҳсда бошқа гол кузатилмади.  

Дарвоқе, яқинда Фарғона футбол федарацияси вице-президенти Салимжон Зокиров сайтимизга берган интервьюсида турнирда фақат фарғоналик ҳакамлар ишлашини айтиб ўтганди. Лекин бугун “В” гуруҳидаги иккинчи ўйинда андижонлик Темур Тўхтасинов ишлаганини кўрдик. Кейин маълум бўлишича Тўхтасинов янги мавсум олдидан амалиёт бўлиши учун ФФФга мусобақада ишлаш учун мурожаат қилган.  


“В” гуруҳи, 1-тур.

11:00. “Қўқон-1912” – “Нефтчи” фарм клуб 3:0

Фарғона. “Спартак” стадиони.

Ҳакамлар: Жамолиддин Қосимов (Марғилон), Ёрмуҳаммад Абдусаломов (Фарғона), Даврон Курчиев (Ёзёвон).

“Қўқон-1912-1”: Азиз Ашуров, Қаҳрамон Муҳаммаджонов, Ҳасанбой Эргашев, Хуршид Мухторов, Ориф Мамажонов, Иззат Ғаниев, Баҳодир Акрамов, Сардор Эминов, Абдулатиф Абдуқодиров, Носир Отақўзиев.

Захира: Андрей Бакланов, Шохруҳ Холматов, Маъруф Зокиржонов, Қувондиқ Рўзиев, Дамир Низанов, Азиз Тўхтабоев, Нодир Қўзибоев, Баҳром Юлдашев, Анвар Раҳимов.

“Нефтчи” фарм клуб: Диёр Носиров, Миржамол Неъматов, Имомали Турсунов, Азамат Холматов, Ҳусанбой Ғаниев, Абдулфайз Жакбаров, Жаҳонгир Қурбонов, Мирзо Рўзиев, Раҳматулло Одилжонов, Олим Исмихонов, Шожамшид Жинадуллаев. 

Захира: Отабек Муҳаммаджонов, Санжар Зокиров, Рустам Тўхтасинов, Искандар Анваров, Файзулло Жумақўзиев, Таваккал Толипов, Анвар Абдулҳақов.

Голлар: Ориф Мамажонов, 12-пен. Носир Отақўзиев, 21. Абдулатиф Абдуқодиров, 35.


13:30. “Цементчи” – “Нефтчи-2” 1:0

Фарғона. “Спартак” стадиони.

Ҳакам: Темур Тўхтасинов (Андижон).

“Цементчи”: Шерзод Абдураимов, Аслиддин Соипов, Ислом Ҳошимов, Дилшод Эминов, Абдухолиқ Қурбонов, Шердор Туронов, Элёр Мамасолиев, Рустам Абдуҳамидов, Умид Боқиев, Умид Матмусаев, Шариф Мирзаев.

Захира: Баҳодир Йигиталиев, Азизхон Ибрагимов, Маъмур Қосимов, Жамшид Қобулов, Мусо Насриддинов, Али Раҳимзода, Ихтиёр Аҳмаджонов, 

“Нефтчи-2”: Алишер Пахритдинов, Сардор Қулматов, Дониёр Фозилов, Таваккал Абдураҳмонов, Ҳошим Шокиров, Фарҳод Жалилов, Фазлиддин Қосимжонов, Анвар Аминжонов, Муҳаммад Мамашокиров, Ислом Тошпўлатов, Равшан Тоҳиров. 

Захира: Абдусаттор Обидов, Риза Айвазов, Алишер Файзуллаев, Карим Мамадалиев, Азиз Носиров, Сарвар Абдуллаев, Аброр Раҳмонов. 

Гол: Азизхон Ибрагимов, 57.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика