RU

Последние новости

21:17"Жарима майдончасида йиқилишга ўрганиб қолишган". Лапорта "Реал Мадрид" футболчиларини симуляцияда айблади  0 21:01"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди  7 20:54Роналду "Ал Наср"нинг бугунги машғулотини ҳам ўтказиб юборди  4 20:44Инфантино Россияни халқаро футболга қайтариш тарафдори эканини билдирди  2 20:33Назорат учрашуви. "Қизилқум" Анталияда Қозоғистон жамоасини мағлуб этди  1 20:05"Барселона" етакчиси бугунги ўйинни ўтказиб юборади  3 19:43Эрон чемпионати. "Персеполис" қийин ғалабага эришди, Ўрунов 86 дақиқа, Сергеев тўлиқ ўйнади  0 19:19МЮнинг янги мураббийи Рэшфорднинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 18:57"Машъал" "Динамо" устидан ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 18:40Расман: Виталий Левченко — "Истиклол" бош мураббийи  10 18:27"Динамо" Россия, Арманистон ва Қозоғистоннинг кўп карра чемпионларига қарши ўйин ўтказади  4 18:09Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "Андижон" U-21'да йирик ғалаба, "Нефтчи" U-21'да жанговар дуранг  0 17:47Владимир Родич: "Легионер футболчилар жамоага кўпроқ фойда келтириш учун олиб келинади"  1 17:21Луиш Нани "Навбаҳор"га қарши майдонга чиқиши мумкин  5 16:59Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойни йирик ҳисобда таслим қилди  6

ФарДУ янги мавсумни Пролигада ўтказади Новости

ФарДУ янги мавсумни Пролигада ўтказади

Теги :  Пролига
Биринчи лига мусобақасидаги дебют мавсумида муносиб иштирок этган Фарғона давлат университетининг футбол жамоаси 2025-йилги мавсумни Пролигада ўтказади.

ФарДУ биринчиликнинг Шарқий минтақасини 2-ўринда якунлаб, плей-офф босқичида ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритганди. Тошкент мезбонлик қилган плей-офф ўйинларида университет жамоаси 3-ўринни эгаллади. 


Ўтган йилнинг декабрь ойида Лига мутахассислари Фарғона давлат университетида бўлиб, унинг футбол жамоасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди ҳамда ФарДУънинг Пролигада иштирок этиши учун қандай ишлар амалга оширилиши лозимлиги юзасидан университет раҳбарияти билан учрашув ўтказди. Декабр ойи давомида университет Лига томонидан илгари сурилган талабларни босқичма-босқич ҳал қилди. 


Хусусан, клуб 2025-йилги мавсумни Истиқлол стадионида ўтказиш бўйича уч томонлама шартномани Лига рўйхатидан ўтказди. Кейинчалик Пролига клубларининг футболчилар билан меҳнат шартномаси имзолаши борасидаги ЎФА томонидан белгиланган талабларни бажариш юзасидан кафолат тақдим этилди. Шунингдек, университет талабларидан тузиладиган У19 жамоаси Ўзбекистон У19 чемпионатида иштирок этадиган бўлди. 


Лига олий таълим муассасаларининг профессионал футболга бўлган интилиш ва эътибори ортиб бораётганини қадрлайди ва ФарДУ жамоаси 2025-йилги мавсумни шартли равишда Пролигада ўтказишини маълум қилади. Қўшимчасига, мазкур жамоанинг кейинги йиллар давомида лицензиялаш талаблари асосида фаолият олиб боришига кўмаклашади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика