RU

Последние новости

13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  0 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  1 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  1 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  2 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  1 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  26 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  9 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  24 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0

"Фанат лига". "Челси" - "Бавария" 3:4 Новости

"Фанат лига". "Челси" - "Бавария" 3:4

Европа футболи ишқибозларини ушбу саҳифага таклиф этамиз.

"Фанат лига"да тўқнаш келадиган жамоаларнинг мухлислари ўз билимлари орқали беллашадилар. Шартлар: Тошкент вақти билан 22:30да жадвалдаги илк тўқнашув мавзусида дастлабки савол берилади. Кейинги саволлар 5 дақиқа оралиғида бериб борилади. Саволларнинг умумий сони 4та.

Агар мезбон жамоа мухлиси сифатида жавоб бермоқчи бўлсангиз, жавобдан олдин ёки кейин 1 рақамини қўйинг, агар меҳмон клуб ишқибозлари сафида бўлсангиз жавобга 2 рақамини қўшиб қўйинг. Жамоа рақами қўйилмаган жавоблар ҳисобга олинмайди.

Бугун қуйидаги тўқнашувлар бўлиб ўтади:

"Аталанта" - "Валенсия" 4:3

"Челси" - "Бавария" 3:4

"Лион" - "Ювентус" 4:3

"Наполи" - "Барселона" 3:3


Биринчи баҳс якунига етгач, автоматик равишда кейинги тўқнашувга ўтамиз. Навбатдаги ўйин алоҳида саҳифада ўтказилади.
Қўшимча маълумот: Агар икки жамоа вакили бир дақиқа ичида (01:00-01:59) тўғри жавоб беришса, ҳар бир жамоага 1 баллдан берилади. Мамлакатимизнинг ҳамма ҳудудида ҳам интернет бирдек тез ишламайди.


"Челси" - "Бавария" 3:4


4. Жозе Моуриньо, Гус Хиддинк, Карло Анчелотти, Антони Конте, Маурицио Сарри... Сўнгги йилларда "Челси"ни фақат хорижлик мураббийлар бошқарарди. Френк Лэмпарддан аввалги инглиз мураббий ким эди?
Жавоб: Бобби Кэмпбелл 1988-1991 йилларда фаолият олиб борган.
Тўғри жавоб муаллифлари: Зухриддин Шадиходжаев, MMMReal.


3. "Челси"нинг ҳозирги таркибидаги энг ёши улуғ футболчи ким?
Жавоб: Вилли Кабальеро 38 ёшда
Тўғри жавоб муаллифлари: Sardorbek....Real Madrid, Темурбек Валиев.


2. "Челси" ўзининг дастлабки совринини клубга асос солингандан кейин неча йилдан кейин қўлга киритганди?
Жавоб: 50 йилдан кейин.
Тўғри жавоб муаллифлари: Темурбек Валиев, Хамес.


1. "Челси"да бир рақам доимий банд қилиб қўйилган. Ушбу рақам неччи ва унда қайси футболчи ўйнаганди?
Жавоб: Жанфранко Зола. 25-рақам.
Тўғри жавоб муаллифи: Темурбек Валиев

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика