Фалькао: "МЮ таркибида ўйнаётганимдан бахтиёрман"
23 дек 2014 22:37
Новости
Фалькао: "МЮ таркибида ўйнаётганимдан бахтиёрман"
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Радамель Фалькао "қизил иблис" эканлигидан хурсандлигини ўтирмади.
"Манчестер Юнайтед" жамоаси вакили эканлигимдан бахтиёрман. Мен бутун фаолиятим давомида шу жамоада ўйнаш учун меҳнат қилиб келганман. Шу боис, МЮ сафидаги биринчи голимни бутун умрга эсда сақлайман. Англияда истиқомат қилиш менга ёқади. Бу мен учун янги чорлов. Янгича маданият ва янги тил. Иложи борича тезроқ инглизчани узлаштиришга ҳаракат қиламан. Шунда бу ерда яшаш янада осонлашади. Премьер лига мен учун идеал чемпионат эканлагини жуда кўп бор таъкидлаб келганман. Ёшлигимдан шу чемпионатда ўйнашни орзу қилганман. Мухлисларнинг илиқ муносабатига чиройли жавоб бу жамоам сафида кўплаб голлар киритиш деб биламан ва уларни ишончини оқлашга ҳаракат қиламан.
Комментарии