RU

Последние новости

12:39"Реал" Браим Диаснинг келажаги борасида бир қарорга келди  0 12:13Суперлига 13-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  0 11:54Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалида ишлайдиган расмийлар маълум  0 11:33"Атлетико" футболчиси КЖЧ ташкилотчилигидан норози  4 11:05Ямаль ва францияликлар: Европанинг 2025 йилдаги энг креатив футболчилари  3 10:42Неймарнинг келажаги маълум  1 10:10“Ал Ҳилол“ Осимхенга сўнгги даҳшатли таклифни юборди  1 09:43“Арсенал“ Виктор Гёкерешни сотиб ололмаган тақдирда кимни харид қилиши маълум  1 09:16Кайл Уокер АПЛнинг бошқа жамоасига ўтиши мумкин  0 08:50Фатининг кейинги жамоаси деярли аниқ  1 08:23Хаби Алонсо “Реал“ футболчиларига ультиматум қўйди  15 07:47CAFA U20 Championship 2025. U-18 терма жамоамиз ҳеч бир учрашувда ғалаба қозонмай мусобақани якунлади  16 07:20Клублар ўртасидаги ЖЧ. Учта қизил кўрсатилган баҳсда “Бенфика“ кичик камбек амалга оширди  2 02:00КЧЖ. "Челси" ишончли ғалабага эришди  3 01:42Фердинанд Фернандешнинг "Ал Ҳилол"га рад жавоби ҳақида: "Бу унинг садоқатидан далолат беради"  0

Фаластинда футбол давом эттирилади Новости

Фаластинда футбол давом эттирилади

Теги :  Фаластин
Фаластин футбол федерацияси ички чемпионатни давом эттиришга қарор қилди.

Бу ҳақда федерация президенти Жибрил Ражуб клублар билан мулоқот чоғида маълум қилди. Коронавирус пандемияси сабаб Фаластинда ҳам март ойида футбол ўйинлари тўхтатиб қўйилганди. Лекин эндиликда вазият анча юмшагани боис миллий чемпионат яна давом этадиган бўлди. 

Бу ҳақда федерация раҳбари шундай деди: "Фаластин футбол федерацияси клублар билан ишлашни мақсад қилган. Биз нима бўлмасин бу йилги чемпионатни тугатиб қўйишимиз керак. Биз клубларни ва футболчиларни ҳимоя қилишда давом этамиз, чунки ҳаммамиз учун энг муҳими соғликдир. Чемпионат ўйинлари давом этади, фақат бунинг учун клубларга тайёргарлик кўриб олишлари учун икки ҳафта муҳлат берамиз. Шундан сўнг ўйинлар тўхтаган жойидан давом этади". 

Маълумот учун, Фаластинда миллий чемпионат тугашига уч тур қолган. Учта тур учрашувлари уч кунда бўлиб ўтказилади. Бунинг учун мамлакат шимоли, жануби ва марказидаги стадионлар танлаб олинади ва ўйинлар шу ерда бўлиб ўтади. Чемпионат баҳслари мухлисларсиз тугатиб қўйилади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика