RU

Последние новости

01:48"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини 14 млн евро эвазига харид қилишга тайёр, аммо...  1 01:21"Милан" сардори "Галатасарой"ни рад этди. Турк клуби ҳимоячига "Милан"дагидан кўпроқ маош таклиф қилганди  0 00:51"Комо" Рафаэль Вараннинг трансферини эълон қилди  2 00:22"Жирона" "Тоттенхэм" форвардини ижарага олиш бўйича келишувга эришди  0 23:51"Манчестер Юнайтед" яқин вақтларда Санчонинг тақдирини ҳал қилади  0 23:21"Барселона" собиқ футболчиси "Ювентус"га ўтишга яқин  0 22:55Мбаппесиз: "Реал" АҚШдаги турне учун таркибини эълон қилди  2 22:31"Реал" 2025 йилда Трент ва Дэвис билан текинга шартнома имзолаш устида ишламоқда  4 22:06"Галатасарой" 22 млн еврога РПЛдан ўйинчи харид қилади?  0 21:23"Челси" "Реал" посбони билан шартнома имзоламайди  5 20:56Сержи Роберто "Аякс"га ўтиши мумкин. У "Барса"дан эркин агент мақомида кетади  0 20:31МЮ 25 млн евро эвазига Мазрауининг ўтиши борасида "Бавария" билан келишувга эришди  1 20:04"Атлетико" "Вильярреал" форвардига қизиқмоқда  0 19:32"Тоттенхэм" кореялик ўйинчини трансфер қилди  3 19:07Расман: "Шабаб Ал Аҳли" Азмуннинг трансферини эълон қилди  14

ЖЧ-2022 саралашини шармандали мағлубият билан бошладик: Фаластин - Ўзбекистон 2:0 Новости

ЖЧ-2022 саралашини шармандали мағлубият билан бошладик: Фаластин - Ўзбекистон 2:0

ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Фаластин - Ўзбекистон учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин. 


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



90+3. Ўйин тугади! Фаластин Ўзбекистон терма жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этди. ЖЧ-2022 саралашини мана шундай мағлубият билан бошладик...

90. ЗАРБА! Рақиб посбони ўз жарима майдонини тарк этди, Шомуродов дарвозага зарба берди, Ҳамада тўпни қайтарди.

89. Анзур Исмоилов яна хато қилди ва Ал Бадави хавфли зарба берди, ноаниқ

86. УХХХХХХ! Ҳозир ҳисоб 3:0га етиши мумкин эди, яхшики зарба дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди

84. ГОЛ! ФАЛАСТИН 2:0! Тамир Сейамнинг тўп узатишини ҳозиргина майдонга тушган Ислом Батран боши билан дарвозага йўллади!

83. Ўзгариш. Фаластин. Одай Даббаҳ ўрнига Ислом Батран

83. Ўзгариш. Ўзбекистон. Жалолиддин Машарипов ўрнига Темурхўжа Абдухолиқов тушди

76. Машарипов бурчак тўпини амалга оширди, дарвозабон тўпни қайтариб юборди

69. Голдан кейин вакилларимиз ташаббусга эга бўлишлари кутилганди, бироқ Фаластин ҳужум қилмоқда...

64. Ўзгариш. Фаластин. Вади ўрнига Чиҳадеҳ тушди

62. Ўзгаришлар. Ўзбекистон. Икром Алибоев ўрнига Санжар Шоаҳмедов, Қувондиқ Рўзиев ўрнига Достонбек Ҳамдамов тушди

61. Фаластин ўз тарихида илк бор Ўзбекистон терма жамоаси дарвозасига гол урди, бундан олдинги учта ўйинда Фаластин бизга умуман гол ура олмаган эди...

60.ГОЛ! 1:0. ФАЛАСТИН ГОЛ УРДИ! ОДАЙ ДАББАҲ! Анзур Исмоиловнинг майдон марказидаги хатосидан сўнг мезбонлар тезкор қарши ҳужумга ўтишди ва ҳисобни очишди.  ВИДЕОНИ КЎРИШ

56. ЗАРБА! Икром Алибоевнинг чап оёқда йўллаган зарбаси кучсиз бўлди ва дарвозабон ўз ўрнида

55. Хавфли вазият! Фаластиннинг ҳужуми, яхшиям тўп ҳужумчига етиб бормади

50. УХХХ! Машарипов тўпни Сайфиевга узатди, Фарруҳнинг узатган тўпига ҳеч ким ета олмади!

47. ЗАРБАААА! Қувондиқ Рўзиев ажойиб тарзда тўпни ташлади, Одил Аҳмедов яқин масофадан зарба берди, тўп йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди


46. Иккинчи тайм бошланди 


45+2. Биринчи тайм тугади, ҳозирча 0:0

45. Фарруҳ Сайфиев чап қанотдан олдинга ўтишга уринди ва қоида бузди.


44. ЗАРБА! Одил Аҳмедовнинг зарбаси ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди, бурчак тўпидан самара келтира олмадик

44. Очиғини айтиш керак биринчи таймда вакилларимиз кутилган ўйинни намойиш эта олишмади...

39. Фаластинликлар жуда ҳам қўпол ўйнашмоқда. Ҳозир Қувондиқ Рўзиевга нисбатан қўпол ўйналди



35. ЗАРБА! Фаластинликлардан яна бир зарба, анча ноаниқ

33. ЗАРБААААААААААААА! УХХХХХХХХХ! Аҳмедовнинг ҳаводан узатиб берган тўпни Икром Алибоев боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ! Ажойиб вазият эди! 


30. Огоҳлантириш. Ўзбекистон. Егор Кримец

29. ЗАРБАААААААААА! Одил Аҳмедовнинг чап оёқдан йўллаган зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди!

26. Машарипов қанотдан тўпни ҳаволатиб узатди, Шомуродовга йўналтирилган пасни Баҳдари қайтариб юборди. Бурчак тўпи ҳам ҳимоячилар томонидан бартараф этилди

22. УХХХХХХХХ! Яна бир зарба! Тамир Сейамнинг кучли зарбасини Суюнов қайтарди, қайтган тўпни Даббаҳ яқин масофадан ноаниқ йўллади

20. ЗАРБААААА! Одай Даббаҳнинг кучли зарбасини Элдорбек Суюнов бир амаллаб ушлаб олди, акс ҳолда ҳисоб очиларди! 


19. Огоҳлантириш. Фаластин. Тамир Сейам

16. УХХ! Ҳозир фаластинлик ҳужумчи Кримецга нисбатан қўполлик ишлатиб бирга бир вазиятга чиқиб кетди, ҳакам ўйин қоидаси бузилганини кўрсатди

12. ЗАРБА! Одил Ҳамробековнинг зарбаси кучсиз чиқди ва Рами Ҳамада эгаллаб олди

9. Хавфли вазият! Ҳозир ҳимоядаги пала партишлик туфайли фаластинликлар дарвозамиз томон зарба беришди. Тамир Сейамнинг зарбаси ноаниқ чиқди  


5. Мезбонларнинг илк ҳужуми, жарима майдонига узатилган тўпни Суюнов осонгина ушлаб олди, худди машғулотлардагидек

3. Энди ўнг қанотдан ҳужум ташкил этдик. Қувондиқ Рўзиев олдинга бориб ҳужумга тўпни оширди, Шомуродов тўпни эгаллаб олишда хатога йўл қўйди ва дарвозабон тўпни эгаллаб олди.

2. Жалолиддин Машарипов чап қанотдан олдинга ўтди, амо рақиб уни чалиб йиқитди.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

Бугун Одил Аҳмедов Ўзбекистон терма жамоаси сафидаги 100-учрашувини ўтказади.

18:59. Эсдалик учун суратга тушиб олинди.

18:58. Навбат Фаластин давлат мадҳиясига.

18:57. Дастлаб Ўзбекистон давлат мадҳияси! 

18:55. Диққат иккала жамоа аъзолари майдонга тушиб келишмоқда.

18:45. Терма жамоамиз Фаластинга 24 футболчи билан келган, қайдномага эса 23 футболчи кириши мумкин. Шу боис Эктор Купер Остон Ўруновни қайдномага киритмади.

18:35. Иккала жамоа аъзолари чигалёзди машғулотларини ўтказишмоқда. 



- Учрашув Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланади. 



Палестина

Одей Даббах - 60', Islam Batran - 84'

Чемпионат Мира. Квалификация. Азия. 2-ой раунд. Группа D . Тур 1

05/09/2019, 19:00

0
:
2
Завершен

Узбекистан

Стадион: 6740 зрителей

45'
90'
19'  Tamer Seyam
60'  Одей Даббах
64'  Mohammed Darwish
64'  Mahmoud Wadi (Saleh Chihadeh)
83'  Одей Даббах (Islam Batran)
84'  Islam Batran
30'  Игорь Кримец
63'  Kuvondik Ruziev (Достонбек Хамдамов)
63'  Ikrom Alibaev (Sanjar Shaakhmedov)
83'  Jaloliddin Masharipov (Темурхуджа Абдухаликов)


Фаластин - Ўзбекистон 2:0
5 сентябрь 2019 йил. Рамаллоҳ, "Файсал Ал Ҳуссайни" стадиони. 19:00 (Тошкент вақти)
Ҳакамлар
: Фу Минг (Хитой), Ҳуо Веиминг (Хитой), Ванг Децин (Хитой), Арафа Муҳаммад (Иордания).
Назоратчи: Баскар Пурушотаман (Ҳиндистон).
Комиссар: Шаҳир Аҳмед (Малдив).

Голлар: Одай Даббаҳ 60, - 1:0. Ислом Батран 84, - 2:0.

Фаластин: 22.Рами Ҳамада, 3.Муҳаммад Рашид, 5.Ёсир Ҳамид, 7.Мусаб Баттат, 9.Тамир Сейам, 11.Одай Даббаҳ (21.Ислом Батран, 83), 14.Абдаллаҳ Жобир, 15.Абдаллатиф Ал Баҳдари, 19.Маҳмуд Вади (18.Солиҳ Чиҳадеҳ, 64), 20.Натми Ал Бадави, 23.Муҳаммад Дарвиш.
Захира: 1.Тавфиқ Абуҳаммад, 2.Аҳмад Қатмиш, 4.Муҳаммад Абумайала, 6.Шади Шабон, 8.Муҳаммад Ямин, 10.Самиҳ Мараба, 12.Холид Салим, 13.Маҳмуд Абуварда, 16.Наим Абуакер, 17.Муса Башир.

Ўзбекистон: 1. Элдорбек Суюнов, 4. Фарруҳ Сайфиев, 5. Анзур Исмоилов, 15. Егор Кримец, 6. Даврон Ҳошимов, 7. Одил Ҳамробеков, 9. Одил Аҳмедов, 10. Жалолиддин Машарипов (11.Темурхўжа Абдухолиқов, 83), 8. Икром Алибоев (23.Санжар Шоаҳмедов, 62), 19. Қувондиқ Рўзиев (17.Достонбек Ҳамдамов, 62), 14.Элдор Шомуродов. 

Захира: 12.Санжар Қувватов, 16.Ботирали Эргашев, 2.Хожиакбар Алижонов, 3.Достон Турсунов, 13.Шароф Муҳитдинов, 18.Азизжон Ғаниев, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 21.Игорь Сергеев, 22.Достон Ибрагимов,

Огоҳлантиришлар: Маҳмуд Вади 19, Егор Кримец 30, Муҳаммад Дарвиш 64.

Рейтинг: -368   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика