RU

Последние новости

12:41IShowSpeed Қозоғистонга келади  0 12:14"Барселона" келаси ёз учун иккита топ-трансферни режалаштирган  0 11:33Месси Жаҳон чемпионатида қатнашадими?   3 10:47Юлиан Нагельсман кечаги мағлубиятдан сўнг шогирдларини кескин танқид қилди  2 10:15МЮ Онанани ижарага бериши мумкин  3 09:40Бразилиялик бизнесмен бутун бойлигини Неймарга қолдирди  16 09:20Италия терма жамоасининг собиқ устози "Фенербахче"ни бошқаришга асосий номзод  2 09:00Месси ўйиндан олдин кўз ёшларини тўхтата олмади. Баҳс якунидан сўнг мухлислар билан хайрлашди  9 08:35ЖЧ-2026. Яна учта терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  9 08:06CAFA Nations Cup. Бугун Қирғиз Республикасига қарши майдонга тушамиз  12 07:39ЖЧ-2026 саралаш. Аргентина, Бразилия ва Уругвай йирик ҳисобда ғалаба қозонди  6 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  9 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  12 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  1 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  1

Фактлар. Суперлигада илк бор аргентиналик футболчи гол урди. "Нефтчи"да мағлубиятсиз серия тугади Новости

Фактлар. Суперлигада илк бор аргентиналик футболчи гол урди. "Нефтчи"да мағлубиятсиз серия тугади

Суперлиганинг 21-турига келиб турнир жадвалида ягона бўлиб турган 0 рақами ўзгарди. Бу вазифани "Насаф" маромига етказиб бажарди.

Майдон эгалари бу мавсумда ҳали ҳеч кимга енгилмаган ва бирин-кетин сериялар қайд этаётган "Нефтчи"дан 3 очко тортиб олишни уддалашди. Ушбу учрашувга доир бир нечта қизиқарли фактлар билан ўртоқлашамиз. 

- "Нефтчи"нинг Суперлигадаги 22та ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунланди. Жамоа сўнгги бор 2022 йилнинг 2 ноябрь куни ўз майдонида ОКМКга мағлуб бўлган эди. 

- "Нефтчи" жамоаси Суперлигада 2015 йилдан кейинги энг яхши мавсумни ўтказмоқда. Ўшанда жамоа Суперлигада бир мавсумда кетма-кет 8та ўйинда мағлубиятга учрамаган ва якунда турнир жадвалида 5 ўринни эгаллаганди. 

- Суперлигадаги сўнгги энг узун мағлубиятсиз серия "Пахтакор"га тегишли эди. 2019 йил Шота Арвеладзе бошчилигидаги "шерлар" 24та турда мағлуб бўлмаганди. "Нефтчи"га эса бу натижани янгилаш учун бироз етмади. 

- "Нефтчи" бу мавсумда 3та учрашувда дарвозасидан 2та тўп олиб чиқди. Жамоа мазкур баҳсларда ғалаба қозона олгани йўқ. 

- Андрес Чавез Суперлигада гол урган ва қизил карточка олган илк аргентиналик футболчи сифатида тарихга кирди. Ўтган мавсумда "Қизилқум" либосида тўп тепган Гонсалло Ритакко Суперлигада 7та ўйинда майдонга тушиб, рақиб дарвозасини ишғол қила олмаганди. 

- Чавез жорий мавсумда "Насаф" таркибида гол урган 13-футболчига айланди. Қизил карточка олган тўртинчи футболчи бўлди. 

- "Насаф" 4 йилдан сўнг Қаршида "Нефтчи"дан устун келди. "Аждарлар" сўнгги бор 2018 йилнинг 4 ноябрь куни ўз майдонида фарғоналикларни таслим қилганди. 

- Қаршидаги ўзаро ўйинларда 2:0 энг кўп қайд этилган ҳисоб бўлди. 25та учрашувнинг 7таси шундай натижа билан якунланган.

- Темур Тўхтасинов 2023 йилда "Насаф" иштирокидаги 3, "Нефтчи"нинг эса 1-ўйинда бош ҳакам сифатида ишлади. "Аждарлар" 3та баҳснинг 2тасида ғалаба қозонди ва 1та беллашувда дуранг ўйнади.

Маълумот учун, "Нефтчи" навбатдаги учрашувини 22 октябрь куни Фарғонада "Сурхон"га қарши ўтказса, "Насаф" 27 октябрь санасида Қаршида "Металлург"ни қабул қилади. 

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика