ФАКТ! "Сурхон" жорий мавсум 10 киши бўлиб қолган ўйинларда ютқазмаган, жамоанинг жами 4 нафар футболчиси четлатилган
04 авг 2023 23:22
Новости
ФАКТ! "Сурхон" жорий мавсум 10 киши бўлиб қолган ўйинларда ютқазмаган, жамоанинг жами 4 нафар футболчиси четлатилган
Бироз аввал "Андижон"га қарши баҳсда (0:0) "Сурхон" футболчиси Беҳруз Шайдулов майдондан четлатилганди.
Мазкур қизил карточка термизликлар учун жорий мавсумдаги тўртинчиси саналади. Қизиқ жиҳати, Сергей Арсланов шогирдлари 10 киши бўлиб ҳаркат қилган тўрт учрашувда ҳам мағлубиятга учрамаган.
Эслатиб ўтамиз, Шайдуловдан ташқари Тамирлан Жамалутдинов ("Бухоро", 2:0), Асадбек Каримов ("Бунёдкор", 1:0) ҳамда Камрон Саидазимов ("Металлург", 1:0) ҳам ўйинни муддатидан аввал якунлаганди.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Комментарии